Андижон шаҳридаги темирйўл вокзалида ҳарбий хизматга чақирилган йигитларни кутиб олишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Маросимда вилоят ҳокимлиги, мудофаа ишлари бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий қисм офицерлари, фахрийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.  

Тадбирда мамлакатимизда ҳарбий соҳада амалга оширилган ислоҳотлар, миллий армиямизнинг жанговар салоҳиятини ошириш, Ватан ҳимояси, юртимиз тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини  таъминлаш ҳар бир йигит учун муқаддас бурч эканлиги таъкидланди.

Кенг майдонда саф тортган, 2025-2026 йилларда муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун республикамиз турли ҳудудларидан келган бўлажак аскарларнинг ҳарбий хизматни адо этишга бўлган иштиёқи, ғайрат-шижоати, жисмоний ва маънавий баркамоллиги, айниқса, уларнинг аксарияти “Ватанпарвар” ташкилотининг спорт-техника клубларида таҳсил олиб, турли ҳарбий мутахассисликларни, маълум жанговар кўникмаларни эгаллаган ҳолда ҳарбий хизматга келганлигини айтиб ўтиш ўринли.  

Тадбирда бир гуруҳ бўлажак аскарлар сўз олиб, Ватан ҳимояси йўлидаги йигитлик бурчларини аъло даражада адо этиб, юртга муносиб фарзанд бўлиш, ота-оналари бағрига ёруғ юз билан қайтишга ваъда берди.

Шундан сўнг бўлажак аскарлар чегара қўшинлари ҳарбий қисмига тантанали равишда кузатилди.  

Ф.Убайдуллаев,

З.Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўлажак аскарлар тантанали кутиб олинди