Болалик, беғуборликка ошно мерос
Устоз ижодкор, атоқли шоир Ҳамид Олимжоннинг достон ва шеърлари халқчиллиги, миллий меросимизга асосланганлиги, равон тили билан қадрлидир. Бу ижод китобхонларни Ватанга, табиатга муҳаббатга ундаши билан ҳам аҳамиятли.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида атоқли ижодкор Ҳамид Олимжон таваллудининг 112 йиллигига бағишлаб “Бунда булбул китоб ўқийди...” мавзусида китобхонлик танлови ташкил қилинди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Тадбирда устоз ижодкорнинг асарларини ўрганиш ёшларда ҳаётга, Ватанга муҳаббат, садоқатни тарбиялашда муҳим омил бўлиши таъкидланди.

Тадбир доирасида Ҳамид Олимжон ижодидан намуналар ёшлар томонидан ўқиб берилди. Иштирокчилар танлов шартлари асосида ўз билимларини синовдан ўтказди. Жараён ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Тадбир якунида танлов ғолиблари эълон қилиниб, улар ташкилий қўмитанинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бу каби китобхонлик танловлари ёшларда Ватанимиз тарихи, миллий ва умуминсоний қадриятлар, ижтимоий ҳаёт ҳақидаги тушунча ва билимларни янада юксалтиришга, миллий адабиётимизнинг дурдона асарларини кенг тарғиб этиш орқали теран маънавиятли авлодни камолга етказишга хизмат қилади.
Н.Усмонова,
ЎзА