1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Ҳар йили 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан юртимизда ҳам болажонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, келажагига эътибор қаратиш, ғамхўрлик қилишга қаратилган тадбирлар ўтказилади. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳам ўзларининг сайлов округларида ташкил этаётган учрашувлари мобайнида сана муносабати билан болалар учун турли байрам тадбирлари, концертлар, кўргазмалар ва хайрия акцияларини ташкил этмоқда.

Хусусан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси аъзоси, депутат Виктор Пак ташаббуси билан Қуйи Чирчиқ туманидаги 4-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган хайрия тадбирининг асосий мақсади ҳам эҳтиёжманд оилалар фарзандларига, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, уларнинг байрам кайфиятини кўтариш, кўнгилларига қувонч улашишдан иборат бўлди.

Тадбирда партиянинг Тошкент вилояти Кенгаши мутасаддилари,  Қуйи Чирчиқ туман ҳокими Акмал Ҳолмурадов ҳамда ҳудудда яшовчи имконияти чекланган шахсларнинг фарзандлари, нуроний ва фахрийлар қатнашди. Сўз олганлар “Инсон қадри учун!” тамойили ҳамда “Сифатли таълим, тиббиёт ва кучли ижтимоий ҳимояни таъминлаймиз” деган эзгу мақсадларга тўла ҳамоҳанглик касб этишини таъкидлади. Шунингдек, ёшларнинг ҳар томонлама соғлом, билимли ва маънавиятли бўлиб улғайиши, уларнинг истеъдод ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун қулай шароитлар яратиш партия фаолиятининг устувор йўналишларидан бири эканини қайд этди. 

Тадбирда томошабинларга болаларнинг ижодий қобилиятларини намоён этишга қаратилган концерт дастури ҳам тақдим этилди. Ёш ижрочилар томонидан Ватан, озод юрт, бахтли болаликни тараннум этувчи куй ва қўшиқлар ижро этилди. Рақслар намойиш этилди ва турли хил саҳна кўринишлари қўйилди. 

Хайрия тадбири якунида имконияти чекланган шахслар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган оилаларнинг 50 нафардан ортиқ болажонларига байрам совғалари улашилди. Болажонлар учун яратилган байрамона кайфият, уларнинг шўх-шодон кулгиси ва санъатга бўлган иштиёқи барчага катта қувонч бағишлади.

Ўз навбатида болажонлар ҳам ташаббускор депутат ва тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорликларини билдиришди. 

Партия фаоллари томонидан “Ваъда эмас, натижа!” шиори остида юрт фаровонлиги, айниқса, ёш авлоднинг бахтли келажаги учун аниқ амалий ишлар давом этмоқда. 

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болаларнинг қувончи чексиз