Оилада фарзанд туғма маймоқлик ёки умуртқа поғонаси касаллиги билан дунёга келса, кўпинча боланинг яқинлари уни шифокорга кўрсатиш, даволаш, муаммони ечиш билан эмас, балки аёлни айблаш билан овора бўлишади. Эҳтимол, тиббий хизматларнинг қимматлиги уларни хавотирга солар, балки бошқа сабаблари бордир, буниси бизга қоронғи...

Аммо бугунги кунда бу каби хавотирларга ўрин қолмади. Сабаби болаларда учрайдиган ортопедик касалликларнинг жарроҳлик амалиётлари бепул амалга оширилмоқда. 

ЎзА мухбири Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб, бунга ойдинлик киритди. 

— Илгари беморларимиз тиббиётда қайси хизматлар пулли, қайсилари бепул, деган саволни беришса, жавоб тополмай хижолат бўлардим, — дейди марказ директори Муроджон Ирисметов. —Сабаби олдин фақатгина беморнинг шифохонада ётиши учунгина бепул ордер берилар эди. Бемор болаларнинг дори-дармонлари, мисол учун сколиозни тўғрилаш учун ишлатиладиган темир мосламалар ёки дисплазияда ишлатиладиган пластинка-шуруплар ота-оналар томонидан сотиб олинарди.

2021 йил 1 октябрдан давлат тиббий суғуртаси орқали ҳар бир касалланган бола кафолатланган тиббий хизматни олиш ҳуқуқига эга бўлди. Ортопедик, травматологик муолажаларга эҳтиёжи бор 18 ёшгача бўлган болаларнинг операцияси давлат томонидан бепул ўтказилиши йўлга қўйилди. 

— Кўпроқ қайси касалликларнинг операцияси бепул амалга оширилмоқда?

— Болаларда учрайдиган туғма нуқсонлар, яъни туғма бўйин қийшиқлиги, сон суякларининг туғма чиқиши ёки дисплазияси, кўкрак қафаси деформациялари (бўртиб чиқиши), сколиоз — умуртқа поғонасида кечадиган касалликлар, оёқда учрайдиган туғма маймоқлик, ясси оёқлик касалликларининг операциялари  бепул амалга оширилади.

— Бу жараён 2021 йилдан бошланган экан, ҳозирги кунда кўрсаткичлар қандай?

— Дастлабки йилда 50-60 нафар бемор болани бепул операция қилган эдик. Тиббий асбоб-ускуналарни тўлиқ олганимиздан сўнг мутахассисларимиз ҳам кўпайди. Бугунги кунда йилига 120-130 нафар болада бепул операция ўтказяпмиз.

Ҳозирги кунда умуртқа поғонасини тўлиқ коррекция қилиб, унга металл мосламани ўрнатиш, яъни 6-8 соатгача давом этадиган операцияларни амалга ошириш икки бараварга ошган. Илгари бундай операциялар фақатгина марказда қилинган бўлса, ҳозир вилоятлардаги кўптармоқли шифохоналардаги травматологик бўлимларимизда ҳам амалга оширилмоқда. Бу бўлим шифокорлари бизнинг марказимизда малакасини ошириб кетишяпти. Наманган, Фарғона, Навоий вилоятлари ва Нукусда шундай операциялар амалга оширилди.  

Ота-оналар Itravma.uz телеграм канали орқали биз билан боғланиб, фарзандининг саломатлигини тиклашлари мумкин. 

— Ортопедик касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари нимада?

— Энг ривожланган давлатларда ҳам болалар ўртасида ортопедик касалликлар 1 фоиздан 3 фоизгача учрайди. Асосий сабаблардан бири она қорнида ҳомила етилаётган пайтда ҳар хил касалликлар — камқонлик, юқумли касалликлар ҳамда туғуруқ жараёнларининг оғир кечиши ҳам болага таъсир қилиши мумкин. 

Шу сабабли ҳар бир бола туғилганидан сўнг унинг парваришига жиддий эътибор бериш керак. Яъни, болани қуёшда сайр қилдириш, тўғри ўтирғизиш, витаминларни вақтида бериш, ҳаттоки боғча ва мактабга кетаётганида оғир сумкаларни кўтартирмаслик каби қоидаларга амал қилинса, боланинг гавдаси чиройли ва соғлом бўлиб ўсади.

Суҳбатнинг тўлиқ шаклини ЎзАнинг ижтимоий тармоқлардаги каналлари орқали кўришингиз мумкин.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/0F6fbDfz45Q?si=w4a6gYE6cyKRa0tN" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова, А.Содиқов, А.Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болаларнинг ортопедик операцияси бепул амалга оширилмоқда (+Видео)