Болаларнинг боғчага қатнов даражаси ошмоқда
Фоторепортаж
Наманган вилояти Чортоқ туманида боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражасини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Туманда 3-7 ёшли болалар 16738 нафарни ташкил этади. Уларнинг 12103 нафари мактабгача таълим ташкилотига қамраб олинган.
Айни пайтда ҳудудда 36 та давлат ва 125 та нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ишлаб турибди. 1833 нафар бола бошланғич таълимнинг бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳларига жалб этилган.
[gallery-6932]
Туманнинг Дамариқ маҳалласидаги 90 ўринли 7-мактабгача таълим ташкилоти 1974 йилда қурилган бўлиб, мослаштирилган бинода фаолият юритаётган эди.
2021 йилда инвестиция дастури асосида мазкур муассаса қайта қурилиб, замонавий кўринишга эга бўлди. Ушбу боғчанинг янгидан фойдаланишга топширилиши ҳудуддаги 220 нафар боланинг мактабгача таълим ташкилотига қатнашини таъминлади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат), ЎзА