Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамкорлигида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Китобсевар миллат” шиори остида “Китобхон болалар” ва “Дунё даҳолари” рукнида чоп этилган китоблар тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда журналистлар, шоир ва ёзувчилар, пойтахтимиздаги ахборот-кутубхона марказлари мутахассислари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда бир гуруҳ ёш китобхонлар иштирок этди.  

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Холмурод Салимов, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева, таниқли шоир Муҳиддин Омон ва бошқалар кейинги йилларда мамлакатимизда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга устувор масала сифатида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.  

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг тўртинчиси сифатида ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш белгилангани ҳам бежиз эмас. Зеро, она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашда китобнинг ўрни беқиёс.  

[gallery-20233]

Бу эзгу ташаббусни рўёбга чиқариш йўлида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган “2023 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун танлов”да Уюшма “Аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, баркамол шахсни тарбиялашда китобхонлик маданиятини ошириш” лойиҳаси бўйича ғолибликни қўлга киритгач, бу йўналишдаги ишларни янада жадаллаштиришга қўшимча моддий имконият яратилди.  

Жумладан, мазкур лойиҳа доирасида болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган ўн номдаги ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини нашрга тайёрлаш, чоп этиш, аудио шаклларини яратиш ҳамда уларни давлат буюртмачиси билан келишган ҳолда ахборот-кутубхона муассасаларига беғараз тақдим этиш белгиланган эди. Жорий йил мобайнида нашр қилиниши режалаштирилган адабиётлар рўйхати Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлангач, ушбу китобларни чоп этиш бўйича нашриётлар билан шартнома тузилди.  

Шу кунгача “Китобхон болалар” рукни остида “Шалола”, “Оқ қовуннинг боласи”, “Учар ҳаммом”, “Сеҳргарнинг узуги”, “Болаликнинг қўлидан тутиб” номли китоблар “Ўзбекистон нашриёти” давлат унитар корхонасида, “Дунё даҳолари” туркумидаги “Стив Жобс – компьютерга жон берган одам”, “Муҳаммад Али – барча даврларнинг буюк боксчиси”, “Леонардо да Винчи – замонасидан илгарилаб кетган ақл соҳиби”, “Моцарт – мусиқа даҳоси”, “Альберт Эйнштейн – серқирра даҳо” номли китоблар эса “ASAXIY BOOKS” МЧЖда чоп этилди.  

–Болаларнинг маънавий дунёсини бойитиш, уларни турли ёт ва зарарли ғоялардан ишончли ҳимоялашда яхши китобнинг, мукаммал бадиий адабиётларнинг аҳамияти ва ўрни беқиёс, – деди Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Холмурод Салимов. – Шу сабабли болаларни китобхонликка жалб этиш, уларнинг мутолаа маданиятини юксалтириш, умуман, халқимизни китобхон миллат сифатида шакллантириш борасидаги бир қатор лойиҳаларни фаол қўллаб-қувватлаяпмиз.  

Дарҳақиқат, нашрдан чиққан китоблар шеърлар, ҳикоялар ва эртаклар мазмунига мос ажойиб расмлар билан бойитилиб, болалар эътиборини ўзига жалб қиладиган ажойиб дизайн ва ёрқин қиёфада чоп этилгани диққатга сазовор.  

Жумладан, атоқли болалар шоири Ориф Тўхташнинг “Шалола” номли китоби фарзандларимизни болаликнинг рангин оламига бошлайди, бир-биридан ажойиб шеърларга ошно қилиб, болалар қалбига шодлик, зеҳнига билим, орзу-умидларига эса қанот бахш этади.  

Севимли болалар ижодкори Абдураҳмон Акбар бугун орамизда бўлмаса-да, унинг “Оқ қовуннинг боласи” тўпламидан ўрин олган бир-биридан қувноқ шеърлари ёш китобхонларга ҳайрат ва ҳаяжон бахш этишда давом этади.  

Муҳаббат Йўлдошева қаламига мансуб “Учар ҳаммом” китоби эса кичик-кичик эртаклардан иборат бўлиб, унда муаллиф табиат ва ҳайвонот оламини жонлантириш орқали ўзига хос тарбиявий мулоҳазаларини баён этган. Бу эртакларни ўқиш орқали болалар ҳалоллик ва тўғрилик, эзгулик ва табиатга муҳаббат туйғуларини ўзида шакллантира олиши аниқ.  

Исоқжон Нишоновнинг “Сеҳргарнинг узуги” тўпламидан жой олган ҳикояларни мутолаа қилиш жараёнида фарзандингиз “Сеҳргарнинг узуги қанақа бўлади?”, “Оролга қандай хазина кўмилган?” каби саволларга жавоб топиш асносида яна кўплаб қизиқарли воқеа-ҳодисаларга дуч келади. Ушбу тўпламдан жой олган ҳикоялар қаҳрамонлари орасидаги катталар ҳаёти ҳам болаларни бефарқ қолдирмайди.  

“Болаликнинг қўлидан тутиб” деб номланган тўпламга юртимизнинг олис ҳудудларида меҳнат қилаётган фахрий ўқитувчи-ижодкорларнинг бир-биридан қизиқ ҳикоя ва қиссалари киритилган. Уларни ўқир экан, ёш китобхон  кўз ўнгида пурвиқор тоғларнинг сир-синоатлари, тебранувчи ва куйловчи минг йиллик арчалар ва шу каби табиатнинг кутилмаган мўъжизалари гавдаланади. Мазкур китоб қаҳрамонлари ҳам бугуннинг болалари. Уларнинг ажойиб саргузаштлари фарзандингизни асло зериктирмайди.  

“Дунё даҳолари” рукни остида чоп этилган китоблардан ўрин олган машҳурларнинг ҳар бири ўз йўли, тафаккури, ихтиролари, оламшумул ишлари ва ҳатто тақдири билан дунёни ўзгартирган. Бу инсонлар барчани ҳайратга соладиган, тасаввур ва қизиқиш уйғотадиган ажойиб шахслар бўлиб, улар билан боғлиқ ҳаётий ҳикоялар ўзига оҳанрабодек тортади.  

“Дунё даҳолари: Муҳаммад Али – барча даврларнинг буюк боксчиси” номли китоб эса ўз даврида жаҳоннинг тенгсиз спортчиси бўлган машҳур инсон – Муҳаммад Али ҳаётига бағишланган. Муҳаммад Али илк бор 13 ёшида бокс билан шуғуллана бошлаган ва 18 ёшида Олимпиадада ғолибликни қўлга киритган. Унинг ринг ичида ҳам, ринг ташқарисида ҳам қилган залворли ишлари “Энг буюк спортчи” деган ном қозонишига сабаб бўлган.  

“Леонардо да Винчи – замонасидан илгарилаб кетган ақл соҳиби” китобида дунёга машҳур рассом, серқирра ижодкор Леонардо да Винчи (1452–1519)нинг ҳаёт йўли ва фаолияти ўзининг тилидан мароқли тарзда ҳикоя қилинади. Шу аснода кўплаб сирлар ошкор этилади. Китоб ниҳоясида эса да Винчи ижодидан энг сара эртаклар ўрин олган.  

“Моцарт – мусиқа даҳоси” номли китобда ўз асарлари билан мангуликка муҳрланган бастакор, юксак маҳоратли санъаткор Вольфганг Амадей Моцарт ҳаётидан ҳикоя қилинади. У 36 ёшга етмай вафот этган бўлса-да, 620 дан ортиқ тугалланган асарлар, кўплаб парча ва эскизлар қолдирган. Деярли барча даҳолар сингари Моцартни ҳам ўз даврининг инсонлари тушунмаган, қадрламаган. Аммо унинг ёруғлик, бахт, ҳаётга тўла мусиқаси ҳамиша одамларни мафтун қилади, завқлантиради, энг ёрқин ва энг эзгу ишларга ундайди.  

“Альберт Эйнштейн – серқирра даҳо” номли китобдан машҳур физик-назариётчи, барча замонларнинг энг буюк ва энг катта таъсирга эга физик олими Альберт Эйнштейн ҳаётига оид ҳикоялар ўрин олган.  

Альберт Эйнштейн “бўлиши мумкин эмас”, деб уқтирилган нарсаларни тасаввур қилишдан асло қайтмаган. Унинг зиддиятларга бой серқирра илмий фаолияти ва хавф-хатарга тўла шахсий ҳаёти “Дунёдаги энг машҳур физик” деган ном қозонишига сабаб бўлган.  

Айни пайтда Уюшма ахборот хизмати ходимлари томонидан юқоридаги ўнта китобнинг аудио варианти ҳам тайёрланмоқда. Яқин кунларда ушбу китоблар аудио вариантлари билан бирга мамлакатимиздаги ахборот-кутубхона муассасаларига бепул тақдим этилади.  

Китоблардан жой олган ибратли ҳикоялар, шеърлар ва эртаклар ўқувчиларга манзур бўлишига шубҳа йўқ.  

Назокат Усмонова,  

Носиржон Ҳайдаров (сурат),  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болаларга аталган энг яхши китоблар