Болалар хавфсизлигига барча масъул
Бухоро туманида “пиротехника” маҳсулотларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш мақсадида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари иштирокида тезкор тадбирлар ўтказилмоқда.
Натижада ҳозирга қадар жами 1572 қути яъни ичида 94 380 дона, жами баҳоси 23 761 000 минг сўмлик “Новый век” “Трения” ва “Британик” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. “Пақилдоқ” ўйнаётган вояга етмаганларнинг эса ота-оналари маъмурий жавобгарликка, жарима жазосига тортилмоқда.


Маълумот учун, юртимизда пиротехника воситалари муомаласи учун маъмурий ва ҳатто, жиноий жавобгарлик белгилангани кўпларга яхши маълум. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 185-моддаси 2-қисмига мувофиқ пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш ва ўтказиш каби хатти-ҳаракат базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Зариф Комилов,
ЎзА мухбири.