Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, давлат томонидан фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги тегишли қарорига асосан мамлакатимизда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалий ишлар шулар жумласидандир. Мазкур ҳужжатга мувофиқ Тошкент вилоятидаги 5 та ихтисослаштирилган таълим муассасасида 6 та “Ғамхўрлик гуруҳи” ташкил этилди. 

Улар жами 41 нафар болани қамраб олган бўлиб, уларнинг таълим, тарбия ва ижтимоий мослашувига кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Хусусан, мазкур ташаббус доирасида Оҳангарон шаҳридаги 7-сонли ихтисослаштирилган мактабда ҳам “Ғамхўрлик гуруҳи” фаолият юритмоқда. 

– “Ғамхўрлик гуруҳи”нинг мақсадлари ихтисослаштирилган таълим муассасаларига қабул қилинмайдиган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни парваришлаш, таълим-тарбия бериш ҳамда уларни жамиятга мослашишига кўмаклашишдан иборат. Дастлабки кунлардаги ҳаяжон ва бегоналик ўрнини ҳозирги кунга келиб дўстона муҳит эгаллади. Бу эса болаларнинг шахсий ривожланишида муҳим омил саналади. Бу ташаббус ота-оналар томонидан ҳам катта мамнуният билан қўллаб-қувватланмоқда, – дейди мазкур мактаб психологи Шаҳноза Наврўзова.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болалар учун кенг имкониятлар яратмоқда