Болалар учун фотокўргазма
Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий академияси, Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамда Миллий ахборот агентлиги ҳамкорлигида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган фотокўргазма ташкил этилди.
Кўргазмада ижодкорларнинг болалар ҳаётининг бахтли, қизиқарли ва ҳаяжонли онларини акс эттирган 200 га яқин бадиий фотографиялари намойиш этилди.
Шунингдек, фотосуратларда келажагимиз пойдевори бўлган болажонларнинг қўлга киритаётган ютуқлари, беғубор болаликнинг бетакрор ва қувноқ дақиқалари, уларнинг устоз-мураббийлардан сабоқ олаётган жараёнлари таниқли фотографлар, ҳамда фотография санъати ҳаваскорлари томонидан тақдим этилган.
[gallery-2632]
Улар орасида Р.Шарипов, И.Щур, Р.Хубутия, Г.Омонова, Н.Каримова, Ф.Назар, Т.Лешенко, Г.Хупария, А.Кадирова томонидан яратилган фотографиялар ўзининг мазмундорлиги билан алоҳида ўринга эга.
Ҳар бир фотокартина томошабин эътиборини тортади, уни мушоҳадага чорлаб, ёқимли кайфият беради.
Гулноза БОБОЕВА, ЎзА