Бу юртимизнинг ҳар бир кичик фуқароси, яъни болалар ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш тизимини кучайтирди.

Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида»ги қонун куни кеча кучга кирди. Қонундан кўзланган мақсад нима ва шу асосда қандай ишлар амалга оширилади? 

Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова билан шу ҳақда суҳбатлашдик. 

– Айтиш жоизки, юртимизда бола ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Соҳада янги ёндашув ва услублар жорий этилди. Бола ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга оид махсус қонунчилик базаси яратилиб, уни ижро этиш юзасидан самарали ҳуқуқий механизм яратилди. 

Давлатимиз раҳбарининг бола манфаатларини таъминлаш борасидаги қатъий сиёсий иродаси ва соҳага алоҳида эътибори туфайли амалга оширилган тизимли чоралар натижасида неонатал ўлим кўрсаткичлари сезиларли даражада пасайди. Мактабгача таълим қамрови 27 фоиздан 76 фоизгача  ошди. Болалар меҳнатига батамом барҳам берилди. 

Бу натижалар нафақат миллий даражада, балки жаҳон миқёсида ҳам эътироф этилмоқда. Хусусан, Болалар фаровонлиги бўйича Глобал индексда Ўзбекистон юқори поғоналарга кўтарилмоқда. 2017 йилда Ўзбекистон ушбу рейтингда 78-ўринни эгаллаган бўлса, 2021 йилда 16 позиция юқорига кўтарилди. Бу ҳам, албатта, соҳада қилинаётган ишларнинг амалий натижасидир.

Шу билан бирга, бугунги кунда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид давлат сиёсати соҳада яна кўплаб муҳим ва долзарб масалаларни ҳал этишни тақозо этмоқда.

2021 йил 9 августда Давлатимиз раҳбари фармони билан Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) институти таъсис этилди ва алоҳида функция субъекти сифатида мустақиллиги белгиланди.

Куни кеча эса соҳага оид янги қонун кучга кирди. Албатта бу муҳим тарихий жараён. 

Қонун нормаларини қўллашда ва, умуман олганда, турли ижтимоий-ҳуқуқий вазиятларда болаларнинг энг устун манфаатларига риоя этиш қай ҳолатдалигини ўрганиш Омбудсман  функциясидан бирини ташкил этади.

Бола манфаатларини ҳимоя қилиш устуворлигига бўлган ана шу ёндашув, шубҳасиз, янги қонуннинг сиёсий-ижтимоий аҳамиятини белгилайди. Айнан мазкур қонун Болалар омбудсмани институтининг самарали ишлаши, болалар ҳуқуқ ва манфаатлари ишончли ҳимоя қилиниши учун мустаҳкам ҳуқуқий замин  бўлиб хизмат қилади.

– Қонунга биноан Болалар омбудсмани фаолиятининг асосий йўналишлари нималардан иборат?

– Болалар омбудсмани фаолиятининг асосий йўналишлари унинг функцияси ва табиатидан келиб чиқади. Қонун айнан шу жиҳатлар кенг қамраб олинган. Жумладан, тузилма бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади.

Бола ҳуқуқлари кафолатларига оид қонунчилик нормалари ва талабларининг ижросини ўрганиш, ўз ваколати доирасида бола ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларни қонунчиликка татбиқ этиш масалаларини ўрганади. Ташкилотлар ва мансабдор шахслар фаолиятида бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминланишини ҳамда ҳимоя қилинишини мониторинг қилади. 

Боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишининг олдини олиш, бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари тикланишига кўмаклашади. 

Боланинг энг устун манфаатларини таъминлашга қаратилган нормаларни жорий қилишга оид таклифлар ишлаб чиқади. Бола ҳуқуқлари бузилиши тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш орқали боланинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлайди. Боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиради. Боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ва уларнинг ҳимоя қилиниш ҳолати тўғрисида жамоатчиликни хабардор этиб боради. 

– Бола ҳуқуқлари бўйича вакил фаолиятининг таъсирчанлигини таъминлайдиган қандай ваколатлар берилди?  

– Бундан айримларини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман: парламент мажлисларида Болалар омбудсмани маърузаси ҳар йили эшитилади. Бу ваколат орқали Болалар омбудсмани бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида эътибор қаратилиши зарур бўлган долзарб муаммоларни парламент майдонига олиб чиқади ва уларнинг ечими бўйича таклифлар беради.

Болалар омбудсманига мансабдор шахсларга қонунчилик бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантириш ва тақдимномалар киритиш ҳуқуқи берилди. Бундай ҳуқуқ, шубҳасиз, Болалар омбудсмани фаолияти таъсирчанлигини оширади. Хусусан, бола манфаатларини бузилишига йўл қўйган ҳар қандай мансабдор шахсгаманзилли равишда тегишли чора кўрилишини таъминлаш имконини яратади.

Болалар омбудсманининг Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси, Конституциявий суд, Олий суд пленуми мажлисларида иштирок этиши ёки таклифлар киритиш ҳуқуқи мустаҳкамланди.  Мазкур ҳуқуқ орқали Болалар омбудсмани парламентда, ижро органларида ва судларда бола ҳуқуқларини махсус ҳимоя қилади ва мазкур органлар эътиборини айнан бола манфаати устунлигига қаратади. Оддий қилиб айтганда, давлат сиёсатининг бола ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида бевосита ва фаол иштирок этади.

Шу ўринда тақдимнома ва огоҳлантирув киритиш ҳуқуқи ҳақида кенгроқ тўхталсак. Қонунчиликнинг бузилишига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги огоҳлантириш Бола ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларига ёзма шаклда киритилади.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил мансабдор шахсга огоҳлантириш киритилганлиги тўғрисида унинг юқори турувчи органи (мансабдор шахси)га хабар қилишга ҳақли.

Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик бузилиши, уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақидаги тақдимнома Вакил томонидан давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг қонунчилик бузилишларини бартараф этиш юзасидан ваколат берилган раҳбарларига киритилади. Тақдимнома кечиктирмай кўриб чиқилиши ва кўрилган чоралар тўғрисида Болалар омбудсманига 15 кундан кечиктирмай ёзма шаклда хабар қилиниши лозим.

Мазкур иккала ҳужжат киритилишидан асосий мақсад – мансабдор шахслар, ташкилот ва муассасалар томонидан  болалар манфаатларига зид ҳаракатларга йўл қўймасликни таъминлашдир.

– Тергов ва суд органлари билан ҳамкорлик қандай амалга оширилади?

– Қонун билан суриштирув, тергов органлари ва суд вояга етмаганларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки жинсий эркинлигига қарши жиноятларга оид қабул қилган қарор, ҳукм (ажрим) тўғрисида Болалар омбудсманини ёзма равишда хабардор қилиши шарт, деб белгиланди. 

Бу ҳам ниҳоятда муҳим превентив механизм бўлиб, бундай хабардорлик натижасида болаларга қарши жиноят фактлари яширилиши, бундай ишларнинг қонунга зид равишда тугатилиши, тергов қилинмаслиги ёки судда кўрилмаслигининг олди олинади.

Шу билан бирга, қонун билан Болалар омбудсманига қатор процессуал ваколатлар ҳам берилди. Жумладан, вояга етмаган шахс иштирок этган жиноят иши ҳужжатлари билан танишиш ва улардан кўчирма нусхалар олиш, боланинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда тиклаш мақсадида суд жараёнларида иштирок этиш, ҳукм билан танишиб, бола манфаатидан келиб чиқиб, прокуратурага ҳукм устидан протест билдириш ҳақида мурожаат қилиш каби ҳуқуқлар берилди. 

Афсуски, фаолиятимизда шундай оғир вазиятларга дуч келаяпмизки, болалар нафақат бегоналар, балки ўз яқинлари томонидан турли шаклдаги зўравонлик қурбонига айланмоқда. Айнан шундай латент қолиш эҳтимоли катта бўлган ҳолатларда Болалар омбудсмани мазкур янги ваколатларни ишни қонуний ҳал этилиши ва айбдорларга адолатли жазо белгиланишига йўналтириш имкониятига эга бўлади.

– Болалар омбудсмани томонидан бола ўз ихтиёри билан чиқиб кета олмайдиган муассасалар фаолиятини ўрганиш, у ердаги болалар ҳуқуқлари таъминланиши даражаси мониторинги қандай амалга оширилади?

– Бола ҳуқуқлари бўйича вакил бола ўз ихтиёри билан чиқиб кета олмайдиган таълим, тарбия, тиббиёт муассасаларига, вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига, тергов ҳибсхоналарига ва тарбия колонияларига мунтазам кириб туриш орқали болага нисбатан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашнинг олдини олиш бўйича чоралар кўради.

Вакил бола ўз ихтиёри билан чиқиб кета олмайдиган жойларга кирганида болаларнинг сони ҳақида ахборот олади. Болаларни сақлаш ва улар билан муомалада бўлиш шарт-шароитларини ўрганади. Болалар билан, шунингдек, бола ўз ихтиёри билан чиқиб кета олмайдиган жойлар маъмуриятининг ходимлари билан учрашувлар ва суҳбатлар, шу жумладан, холи учрашувлар ва суҳбатлар ўтказади.

Мазкур жойларда боланинг туриши қонуний эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан танишади ва уларнинг кўчирма нусхаларини олади. Ушбу жойларнинг маъмуриятидан бола зарур бўлган ҳолларда тиббий текширувдан ўтказилишини, унга тиббий, психологик ва бошқа ёрдам кўрсатилишини талаб қилади. 

Мазкур тадбирлар ўтказилаётганда боланинг розилиги билан ҳозир бўлади. Мазкур муассасалар маъмуриятидан болаларнинг ҳуқуқларини таъминлаш масалалари юзасидан тушунтиришлар олади. Уларнинг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)га чек қўйиш учун зудлик билан чоралар кўради. Уларнинг қонунга хилоф ҳаракатлари тўғрисида ҳуқуқни муҳоаза қилувчи органларни хабардор этади ва бу ҳолатлар юзасидан кўрилган аниқ чоралар ҳақида бир ойдан кечиктирмай ўзига ахборот берилишини талаб қилади. Болаларни сақлаш шарт-шароитлари тўғрисида хулоса тузади ва уни тегишли ташкилотларга ёки мансабдор шахсларга юборади.

– Болалар омбудсмани бола ҳуқуқлари бузилиши тўғрисидаги мурожаатларни қандай кўриб чиқади? 

– Қонун билан мурожаат ва шикоятларни кўриб чиқиш тартиб-таомили, шартлари, шикоятларга қўйиладиган талаблар белгиланди. Болалар омбудсманининг шикоятларни кўриб чиқишдаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, қамоқда сақланаётган вояга етмаган шахсларнинг Болалар омбудсманига мурожаат этиш тартиби, мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида тавсияларни ўз ичига олган хулосани тайёрлаш тартиби ҳам ҳужжатда қамраб олинган. 

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил аризалар, таклифлар ва шикоятлар тарзида келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқади. Вакил фуқароларининг, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг, юридик шахсларнинг бола ҳуқуқларини бузаётган ташкилотларнинг ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан берган шикоятларини кўриб чиқади ҳамда ўз текширувини ўтказиш ҳуқуқига эга.

Шикоятлар оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда берилиши мумкин. Бола ҳуқуқлари бўйича вакил суднинг ваколатлари жумласига кирадиган масалаларни ҳамда аноним мурожаатларни  кўриб чиқмайди.

Болалар  ўзи ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши масалаларида шикоят бериши мумкин. Вакил болаларнинг шикоятларини кўриб чиқиши шарт. Бундай шикоятни кўриб чиқмасдан қолдиришга йўл қўйилмайди.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида ахборот мавжуд бўлганда ёхуд ҳимоянинг ҳуқуқий воситаларидан мустақил равишда фойдаланишга лаёқатсиз шахсларни ҳимоя қилиш учун ўз ташаббуси билан фактлар текширувиниўтказишга ҳақлидир.

Ўз ихтиёри билан чиқиб кета олмайдиган жойлардаги болалар ёзма шаклдаги мурожаатлари (хатлар ва телеграммалар)ни уларнинг сони чекланмаган ҳолда Вакилнинг номига юбориш ҳуқуқига эга. Улар  цензура қилинмайди.

– Болалар омбудсмани қонундан келиб чиқиб ўз олдига қандай режалар қўймоқда?

– Кун тартибидаги асосий масала - болаларга нисбатан ҳар қандай шаклдаги зўравонликка барҳам беришдир. Яъни, бунда болага нисбатан бўлаётган нафақат жисмоний, руҳий, жинсий зўравонлик, балки ғамхўрлик кўрсатмаслик (яъни, боланинг жисмоний, моддий, психологик, ижтимоий ва бошқа эҳтиёжларини қондирмаслик) каби зўравонлик шаклларидан ҳам болаларни ҳимоя қиламиз.  

Бунда, нафақат боланинг яқинлари томонидан, балки таълим ва тарбия муассасалари масъуллари томонидан болага нисбатан турли шаклдаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларига барҳам беришга оид фаолият кучайтирилади.

Шунингдек, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга васийлик тизими янада такомиллаштирилади. Яна бир муҳим йўналиш – бу бола ўз ихтиёри билан чиқиб кета олмайдиган (ёпиқ) муассасаларда бола ҳуқуқлари таъминланиши даражаси, уларнинг шарт-шароитини мониторинг қилиш изчил йўлга қўйилади. 

Болаларнинг одил судловда ҳимоя имкониятларини таъминлаш, яъни бола одил судловга ким сифатида жалб қилинганидан қатъий назар, қандай процессуал мақомда бўлишига қарамай, унга малакали ҳуқуқий кўмак кўрсатиш баробарида одил судлов соҳасидаги масъулларнинг институционал салоҳиятни ошириш (терговчи, прокурор, судья, педагог, психолог, ижтимоий ходимлар)га, энг муҳими эса, бунда боланинг энг устун манфаатларини таъминлаш ёндашувини шакллантиришга эътибор кучайтирилади.

Хулоса қилиб айтганда, Болалар омбудсмани фаолиятини қонуний тартибга солишдан, унинг сиёсий мақомини кучайтиришдан ва ваколатлари таъсирчанлигини оширишдан ягона мақсад – юртимизнинг ҳар бир кичик фуқароси, яъни ҳар бир боланинг Конституция ва қонунларда кафолатланган  ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини кучайтиришдир.   

                                                         ЎзА мухбири

                                      Норгул Абдураимова суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болалар омбудсмани мақоми кучайтирилди, ваколатлари таъсирчанлиги оширилди