Болалар – табиатнинг мўъжизаси. Улар борлиқни самимий, беғубор нигоҳлари билан кўрадилар. Атрофдаги манзараларга ўзлари чизган расмлар орқали муносабат билдирадилар.

Пойтахтимиздаги Ботаника боғида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда “Табиат  – болалар нигоҳида” номли болалар расмлари Республика танлови ҳамда ушбу мавзуга оид бадиий кўргазма ташкил этилди.  

Айтиш керакки, июнь-июль oйларида ушбу ижодий танловнинг саралаш бoсқичлари ўтказилди. Танлoвнинг мактабгача таълим ташкилoти бoсқичида 30 минг 352 нафар тарбияланувчи она-табиатга оид ижoдий ишлари билан иштирoк этди. Уларнинг 18 минг 57 нафари ўғил бoлалар, 12 минг 295 нафар қиз бoлалардир.

Ушбу танловнинг туман (шаҳар) бoсқичида 7 минг 375 нафар, вилoят бoсқичида 416 нафар ўғил-қиз иштирoк этди.

Танлoвнинг республика бoсқичи очилишида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг ўринбосари  Искандар Қутбиддинов, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Мактабгача таълим тизими фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти директори Лола Бердиева мамлакатимизда болаларнинг экологик билим ва маданиятини юксалтириш масаласи долзарб аҳамият касб этаётганини, ушбу ижодий лойиҳа ҳам кичкинтойларнинг табиатга бўлган меҳри ва масъулиятини оширишга қаратилганини таъкидлади.  

[gallery-24609]

Танлов доирасидаги кўргазма учун тақдим этилган расмлар бир-биридан қизиқарли экани билан аҳамиятли. Масалан, Бухоро вилояти Пешку туманидаги 19-давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Саодат Дўстмуродова она-табиатни тирик, жонли мавжудот эканини, инсон она-сайёрамиз билан уйғун, ҳамоҳанг яшаши кераклигини ўз расмларида акс эттиришга интилган.  

Жиззах вилояти Зомин туманидаги “Ёрқин юлдуз – бойчечак” давлат-хусусий шериклик боғчаси тарбияланувчиси Паризода Мухторова тозалаш қурилмаларисиз ишлаётган корхоналар, айрим зараркунанда инсонларнинг она-табиатга етказаётган зарари ҳам самимият, ҳам куйинчаклик билан тасвирланган.  

–Мен ўз расмларимда дарахтлар, қадимий қалъалар, зилол сувли дарё ва кўлларни чиздим, – деди Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидаги 6-давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Отабек Борлиқбоев. – Табиатни, дарахтларни, сувни  асраб-авайласак, Ватанимиз янада обод бўлади.  

Салқин, серсоя боғда болалар танлов ҳакамлар ҳайъати ҳамда ота-оналар, кенг жамоатчилик, педагоглар кўз ўнгида табиат ҳақида тасаввурларини яна бир карра тасвирлаб бердилар.  

Расмлари энг яхши деб топилган болалар танлов ташкилотчилари томонидан тақдирланди.    

Назокат Усмонова,  

Аслиддин Алижонов (сурат),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болалар нигоҳидаги табиат