Болалар меҳнати энди долзарб эмас
Халқаро меҳнат ташкилоти тақдим қилган маълумотга кўра, мамлакатимизда болалар меҳнатидан мунтазам фойдаланишга чек қўйилди.
Пахта далаларида ишлаётганларнинг асосий меҳнат ҳуқуқларини таъминлашда сезиларли ютуқларга эришилди. Ўтган йили пахта йиғим-теримида ишлаганларнинг 96 фоизидан кўпроғи ихтиёрий меҳнат қилди ва ўқувчилар, ўқитувчилар, шифокорлар ва ҳамшираларни мавсумий ишларга мунтазам жалб қилишга энди йўл қўйилмайди.
Ташкилотнинг «Ўзбекистонда пахта йиғим-терими даврида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг 2020 йилги мониторинги» маърузаси мамлакат бўйлаб 9 мингдан ортиқ одам иштирокида ўтказилган суҳбат ва сўровларга асосланган.