Андижонда “Болалар ҳаракати” сардорлар сайловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирда юртимизда “Болалар ҳаракати” сардорлари, етакчилари томонидан ўз тенгдошларининг аъло баҳоларга ўқиши, фаол ва ташаббускор бўлиши учун эътиборга молик ишлар олиб борилаётганлиги, ана шундай тенгдошларига ибрат бўладиган, ўз ортидан эргаштира оладиган лидер болаларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш муҳим эканлиги таъкидланди.
Сайлов жараёнида вилоятдаги 16 та туман, шаҳарлардан сараланган 112 нафар фаол ва етакчи ўқувчи ёшлар вилоят “Болалар ҳаракати” сардорлиги учун ўз фаолиятларига оид тақдимотлари билан иштирок этди.
Ёпиқ овоз бериш йўли орқали сараланган 7 нафар ташаббускор ва лидер ўқувчилар Андижон вилояти сардори этиб сайланди.
“Болалар ҳаракати” Андижон вилояти сардорларига Ўзбекистон болалар ташкилоти Бошқарув кенгаши раисининг “Ишонч ёрлиғи” ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Ф.Убайдуллаев, ЎзА мухбири