Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилояти Кенгаши ташаббуси билан вилоят Ёшлар ишлари, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган “Болалар форуми” доирасида ўқувчи- ёшлар Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида иншолар танлови ва “Заковат” интеллектуал турнирларида билимларини синовдан ўтказишди.

Иншолар танловида 50 нафар мактаб ўқувчиси иштирок этиб, ўзларининг буюк алломаларимиз ҳаёти ва ижоди ҳақидаги билимларини намойиш этишди. “Заковат” интеллетуал ўйинида иштирок этган жамоалар ҳам Навоий ва Бобур ҳаёти ҳақида ўқиган китоблари бўйича тушган саволларга тезкорлик билаб жавоб қайтаришди.

– Иштирокчилар тарихимизни яхши ўрганишган, қизиқувчан ва интилувчан ёшлар бўлгани мени янада чуқурроқ ва теран фикрлашга ундади, – дейди  танловда биринчи ўринни қўлга киритган Меҳринисо Мардонова. – Алишер Навоий бобомизнинг  ҳаёти ва ижоди жуда қизиқ, у киши ҳақида ўқиб- ўрганиш менга завқ бағишлайди. Шу ўринда, Навоийнинг “Оразин ёпқач” сўзлари билан бошланадиган ғазалига мавлоно Лутфий берган баҳодан келиб чиқадиган бўлсак, шоир бу даврда ўспирин ёшда эди. Демак, бобокалонимиз ўспиринлик пайтидаёқ катта шоир бўлиб улгурган. Тарихимизни ўрганиш – ўзликни англаш демакдир. Шундай экан, тарихимизни, миллат ривожига ўз ҳиссаларини қўшган ижодкорларимиз ҳаётини ўрганишда давом этаман. Бу танлов менга янги дўстлар орт- тиришимга ҳамда билмаганларимни ўрганишимда муҳим омил бўлди.  

[gallery-15874]

“Болалар форуми” доирасидаги танлов ва турнирларда ғолибликни қўлга киритган ёшлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Болалар форуми” Навоий ва Бобур ижодига бағишланди