ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимизда мактабгача ва мактаб таълими сифатини ошириш, болалар учун қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан соҳага катта эътибор қаратилиб, бу борада қатор фармон ва қарорлар қабул қилинмоқда.
[gallery-23697]
Ана шундай саъй-ҳаракатларнинг амалий самараларининг бири сифатида Наманган шаҳрининг Саноат маҳалласида жойлашган эски 11-МТТ ўрнида бугун 150 ўринга мўлжалланган янги замонавий болалар боғчаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Лойиҳа учун 4 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Натижада, муассаса янги бино ва барча талабларга жавоб берадиган замонавий жиҳозлар ва таълим қуролларига эга бўлди.
Очилиш маросимида шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ҳилола Юсупова, маҳалла фаоллари, нуронийлар ва соҳанинг тегишли вакиллари иштирок этди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА