Бола қувончи – олам қувончи
“Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси ва Хўжайли туман Кенгашлари томонидан туманидаги 6-сонли сколиоз болалар учун махсус мактаб – интернатида “Бола қувончи – олам қувончи” мавзусида учрашув тадбири ўтказилди.

“Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур» лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Нурлибай Қайипбергенов таълим тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва болалар саломатлиги йўлида барча ходимларнинг чинакам фидойи меҳнатларини юксак баҳолади. Ўқувчиларнинг соғлом ва баркамол авлод бўлиб вояга етишига тилак билдирди. 
Тадбир давомида партия томонидан болалар учун тайёрланган совғалар топширилди. Ушбу таълим муассасасидаги истак билдирган ходимлар партия сафига қабўл қилинган ҳолда, бошланғиш партия ташкилоти тузилди.

Мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбири ўтказилди. Партия фаоллари томонидан махсус мактаб-интернат атрофига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА