2025 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасида кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдамлар тўлаш, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг тизим ташкилотлари (болалар ва меҳрибонлик уйлари, вояга етмаганлар билан ишлаш секторлари ҳамда оилавий болалар уйлари), сув хўжалиги ташкилотларини сақлаш харажатларини республика бюджетидан молиялаштириш тартиби ўзгаришсиз қолмоқда.

Бюджетномада аҳоли саломатлигига ичимликларнинг зарарли таъсирини камайтириш мақсадида 2025 йил 1 апрелдан бошлаб таркибида шакар мавжуд бўлган мева шарбатлари, квас, компот, салқин чойларга ҳам газланган ширин ичимликлар билан бир хил миқдорда, яъни 1 литр учун 500 сўм миқдорида акциз солиғини жорий этиш ва бошқа ширинлаштирувчи ёки хушбўйлантирувчи моддалар мавжуд бўлган ичимликлар учун пастроқ – 1 литри учун 300 сўм миқдорида акциз солиғи белгилаш таклиф этилмоқда. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси йиғилишида “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилар экан, ушбу масалаларга эътибор қаратилди. 

Фракция аъзоларининг фикрича, айнан бир турдаги газланган ичимликни ишлаб чиқаришда шакар ёки бошқа ширинлантирувчи модда қўшилганини аниқлаш амалиётда солиқ маъмурчилигини келтириб чиқаради. Натижада солиқдан қочиш ёки белгиланганидан кўра камроқ солиқ тўлашга интилиш кучаяди. Шундан келиб чиқиб, бундай табақалаштирилган акциз солиғини белгилашдан кўра, жорий йилдаги ставкани (1 литр учун 500 сўм) сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ. 

Йиғилишда фракция аъзолари Давлат бюджети лойиҳаси юзасидан муносабат билдириб, давлат бюджетининг тақсимоти билан боғлиқ саволларига масъуллардан атрофлича жавоблар олди. 

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бола пули ва моддий ёрдамларни бюджетдан молиялаштириш тартиби ўзгаришсиз қолмоқда