Яқинда охирига етказилган Боку ва Ереван ўртасидаги тинчлик битими матни Озарбайжоннинг аввал илгари суриб келган, лекин шу вақтгача Арманистон рози бўлмай келаётган шартлари асосида ёзилади. Бу маълумот Озарбайжоннинг
Буюк Британиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Элин Сулаймоновнинг “TheTelegraph” газетаси эълон қилган мақоласида келтирилган.
Дипломат таъкидлашича, ушбу шартномани имзолаш йўлидаги асосий тўсиқлардан бири Арманистон конституциясида акс этган “аслида Озарбайжон ерларини аннекция қилишни талаб қилувчи” қоидалар бўлиб қолаётганини таъкидлади. Бу мамлакатларнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ўзаро ҳурмат қилиш тўғрисидаги битим бандларига мутлақо зид.