Нидерландиянинг Эйндховен шаҳрида бокс бўйича ўтказилаётган нуфузли "Эйндховен кубоги" Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учун муваффақиятли бошланди.

Жумладан, мусобақанинг 60 килограммгача вазн тоифасидаги баҳсларида иштирок этаётган Абдумалик Халаков мезбонлар вакили Геронима Хартмансга қарши рингга кўтарилиб, якунда 5:0 ҳисобида зафар қучди.  

Шунингдек, Асадхўжа Мўйдинхўжаев вазни -70 кг. бўлган чарм қўлқоп усталари орасидаги беллашувларда украиналик Евгений Иванюкка ҳеч қандан имконият қолдирмади. Тўрабек Ҳабибуллаев эса -90 кг. вазн тоифасида литвалик Жонас Жазевисиусни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боксчиларимиз муваффақиятли старт олди