Боксчи қизларимизнинг шашти баланд
Сербияда бокс бўйича аёллар ўртасида давом этаётган жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни ҳам ўзбек чарм қўлқоп усталари учун муваффақиятли ўтди.
Дастлаб, Фарзона Фозилова -48 кг. вазнда бўлиб ўтган хитойлик Чжун Сюэюньга билан жангда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, вазни -52 кг. бўлган Феруза Казакова руминиялик Стела Рохана Хамзага ҳеч қандай имконият қолдирмади. -57 кг. вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Нигина Ўктамова чемпионатдаги иккинчи жангида кубалик Мелани Хирадо Бермудесга қарши ўтказди. Боксчимиз ушбу жангни ҳам муддатидан аввал ўз фойдасига ҳал этди. Аниқроғи Нигина рақибасини илк раундда техник нокаутга учратди.

Шунингдек, -75 кг. вазн тоифасида рингга кўтарилаётган ҳамюртимиз Азиза Зокирова, Беларусь вакиласи Алина Веберга қарши ўтган беллашувда йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Афсуски, -70 кг. вазнли боксчимиз Ойша Тоирова марокашлик Саида Лаҳмидига имкониятни бой бериб қўйди.
Бугун, 13 март куни вакилларимиз иштирокида қуйидаги беллашувлар ташкил этилади:
-48 кг: Фарзона Фозилова – Анакҳаним Исмаилова (Озарбайжон);
- 50 КГ: Сабина Бобоқулова – Златислава Генадиева (Беларусь);
-52 кг: Феруза Казакова – Имон Ал Азами (Марокаш);
-57 кг: Нигина Ўктамова – Андела Бранкович (Сербия);
- 60 кг: Ситора Турдибекова – Виктория Грайфеева (Қозоғистон);
- 66 кг: Навбаҳор Ҳамидова – Моуна Велтер (Марокаш);
- 75 кг: Азиза Зокирова – Аойф ОʼРурк (Ирландия);
- 81 Соҳиба Рўзметова – Бусра Исилдар (Туркия);
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА