Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бокс бўйича “World Boxing” ташкилоти кубоги бошланди. Мусобақада дунёнинг 29 давлатидан келган жами 250 нафар боксчи медаллар учун рингга кўтарилади.
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бокс бўйича “World Boxing” ташкилоти кубоги бошланди. Мусобақада дунёнинг 29 давлатидан келган жами 250 нафар боксчи медаллар учун рингга кўтарилади.
Қувонарлиси, ушбу мусобақанинг аёллар ўртасидаги беллашувларида Элшод Расулов бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам иштирок этади. Бироқ Ўзбекистон бокс федерацияси қарорига кўра, мусобақада эркаклар терма жамоамиз қатнашмайди.
Мусобақанинг бугунги беллашувларида қуйидаги икки нафар вакиламиз рингга кўтарилади:
-51 кг: Сабина Бобоқулова – Келсей Оаклей (Англия);
-60 кг: Ситора Турдибекова – Гизем Озер (Туркия).
Эслатиб ўтамиз, “World Boxing” ташкилоти кубоги финал жанглари 5-6 июль кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Бугунги беллашувлар эса мамлакатимиз вақти билан соат 14:00да бошланади.
Маълумот ўрнида: жорий йилнинг 31 мартидан 5 апрелига қадар Бразилиянинг Фос-ду-Игуасу шаҳрида ўтказилган "World Boxing" ташкилоти кубогининг биринчи босқичида Тўлқин Қиличев бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та биронза медалига эга чиққан бўлса, Польшанинг Варшава шаҳрида ўтган ушбу мусобақанинг иккинчи босқичида 6 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА