Боксчи қизларимиз муваффақияти
Сербияда бокс бўйича ўтказилган "58th Belgrade Winner" халқаро турнирида қизлар ўртасидаги Ўзбекистон терма жамоаси 6 та медални қўлга киритди.
Мусобақанинг вазни 69 килограммгача бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасида рингга кўтарилган Навбаҳор Ҳамидова ҳамда 75 килограммгача вазндаги баҳсларда финалгача муваффақиятли иштирок этган Мавлуда Мавлонова кумуш медални қўлга киритди.
Шунингдек, ўз вазн тоифаларида Гуласал Султоналиева, Азиза Ёқубова, Маҳлиё Хабибуллаева ҳамда Моҳира Абдуллаева шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА