Юртдошимиз Профессионал рингдаги еттинчи жангини еттинчи ғалаба билан якунлади

Бир неча соат аввал, юртдошимиз Муроджон Аҳмадалиев колумбиялик Вильнер Сотога қарши навбатдаги жангини ўтказди. 55,3 кг вазн тоифасидаги 10 раундлик жанг муддатидан аввал якунланди. Ҳамюртимиз жангнинг 4-раундидаёқ рақибини техник мағлубиятга учратди. 

Мазкур жанг Муроджоннинг профи рингдаги 7- жанги бўлди. Маълумки, ушбу жангларни барчасида Аҳмадалиев ғалаба қозонган. Сото эса юртдошимиздан анчагина тажрибали бўлиб, бугун у профессионал рингдаги 29-жангини ўтказди. Фаолиятида бугунгини қўшиб ҳисоблаганда етти бора мағлубиятга учраган. 22 та жангда ғалабага эриша олган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев икки йўналиш бўйича жаҳон чемпиони америкалик Даниэль Романга қарши жанг олиб бориши лозим эди. Аммо, Романнинг жароҳати сабаб, бу жанг бекор бўлганди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БОКС: Муроджон Аҳмадалиевдан навбатдаги техник нокаут
Спорт
11:57 / 14:09:2019