Боғистонликлар учун байрам совғаси
ФОТОРЕПОРТАЖ
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг жорий йил иккинчи босқичида Фарғона вилояти Риштон туманидаги Боғистон оилавий шифокорлик пунктини реконструкция қилиш бўйича жамоа ва маҳалла аҳли фаоллиги билан етарлича овоз йиғилиб, ғолиб бўлган эди. Ғолиб лойиҳани амалга ошириш мақсадида 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ ажратилди.
[gallery-14980]
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги арафасида мазкур шифокорлик пункти фойдаланишга топширилди. Тантанали тадбирда туман ҳокими, тиббиёт ходимлари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
- Шифо масканимиз 4400 нафардан зиёд қишлоқ аҳлига тиббий хизмат кўрсатади, - дейди ҳамшира Анора Худойназарова. - Бу ерда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган барча имкониятлар етарли. Аёллар, болалар ва кексалар учун алоҳида хоналар, шунингдек, лаборатория, кундузги стационар ҳам мавжуд.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА