Янги ўқув йилида Бухородаги мактабгача таълим ташкилотларига болалар қамрови 85 фоизга етказилади. Бу ҳақида вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати маълум қилди.

Айни пайтда вилоятда 1 912 та мактабгача таълим ташкилоти мавжуд. Уларнинг 484 таси давлат, 98 та давлат хусусий шериклик, 21 та хусусий, 1 309 та оилавий мактабгача таълим ташкилоти сифатида фаолият олиб бормоқда.  

2023  йилнинг биринчи ярим йиллигида 4 та давлат хусусий шериклик, 2 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш ва 6 та давлат мактабгача таълим ташкилотларини реконструкция қилиш ҳисобидан 5 633 нафар 3-7 ёшли болалар қамраб олинди. Қамров кўрсаткичи 82,2 фоизга етказилди. Тарбияланувчиларнинг 78 808 нафари давлат, 46 867 нафари нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига жалб қилинган.  

2023 йил якунига қадар мактабгача таълим ёшидаги болаларни қамраб олиш кўрсаткичини 85 фоизга ошириш кўзда тутилган. Инвестиция дастурлари доирасида жами 22,5 миллиард сўм маблағ ҳисобига 7 та (2 та янги қурилиш, 4 та реконструкция, 1 та мукаммал) мактабгача таълим ташкилотларида таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу объектларда тўлиқ қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланса, 700 дан ортиқ 3-7 ёшли мактабгача таълим ёшидаги болаларни қамраб олишга эришилади.  

Зариф Комилов,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боғчаларга болалар қамрови янада ошади