2024 йилда боғча тарбиячиларининг ойлик маоши мактаб ўқитувчиларининг ойлик маошлари билан бир хил бўлади. Бу Ўзбекистон Президентининг тегишли фармонида назарда тутилган.

Бу ҳақда 1-ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 2024-йилги давлат бюджети лойиҳаси муҳокамасига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди. 

Тадбирда иштирок этган ЎзА мухбири масъулларга “ҳар йили ўқитувчилар, шифокорлар ва боғча тарбиячиларининг ойлик маошлари оширилиши ҳақида хабар тарқалиши, аслида бу нега амалга ошмаётгани, жойларда айрим шифокорлар 2 млн сўмдан маош олаётганлиги” юзасидан масъулларга савол билан юзланди ва “айниқса, боғча тарбиячиларининг ойлик маоши жуда ҳам қониқарсиз ҳолатда эканлиги”ни қўшимча қилди. 

Саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ижтимоий соҳани молиялаштириш департаменти директори — Адҳам Эшжонов жавоб берди. Унинг таъкидлашича, агар ўқитувчи ёки шифокор 1 ставка иш ўрнида ишлаётган бўлса, демак уларнинг 2 млн сўм миқдорда ойлик олаётганлиги ҳақиқатга мос келмайди. 

Батафсил видеода

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/EoEwL-FLIJA" title="Боғча тарбиячиларининг маоши қачон оширилади?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боғча тарбиячиларининг маоши қачон оширилади? (+видео)