“Бобурнома” билимдонлари аниқланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбек адабиётининг йирик намоёндаси Заҳириддин Муҳаммад Бобур буюк шоир, қомусий олим, давлат арбоби ва моҳир саркарда сифатида бутун дунёда маълум ва машҳурдир. Унинг беқиёс илмий-ижодий мероси нафақат миллий маданиятимиз ва халқимиз адабиий-эстетик тафаккурининг шаклланишида, балки, жаҳон адабиёти, илм-фани ва давлатчилиги тарихида алоҳида ўринга эга.
Бобур таваллудининг 541 йиллигини кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида Термиз гарнизонидаги ҳарбий қисмда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва вилоятдаги куч тузулмалар ҳамкорлигида “Бобурнома” билимдони” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.
[gallery-15950]
Интеллектуал ўйинда вилоятдаги 5 та куч тузулмаларнинг ёш ҳарбий хизматчиларидан ташкил топган жамоалар “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси кубоги” учун баҳс олиб борди.
Муросасиз кечган ўйин натижаларига кўра, вилоят Ички ишлар бошқармаси жамоаси ғолиб бўлди. Иккинчи ўрин вилоят Фавқулотда вазиятлар бошқармаси ҳарбий хизматчиларига ҳамда учинчи ўрин ДХХ Чегара қўшинлари жамоасига насиб этди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА