Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида давом этаётган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медалга эга чиқди.

Аниқроғи, эркаклар ўртасида F41 тоифасидаги ядро улоқтириш беллашувларида ҳамюртимиз Бобур Омонов 12,36 метр натижа қайд этиб, кумуш медалга сазовор бўлди. Шу йўналишда иштирок этган яна бир спортчимиз Бобуржон Исомиддинов 9,79 метр натижа билан шахсий рекордини янгилади.  

Шу тариқа, 24 ёшли Бобур Омоновнинг жаҳон чемпионатларида умумий медаллари сони тўрттага етди — 2 та олтин ва 2 та кумуш.  

Айни дамда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобидаги медаллар сони 1 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронзага етди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бобур Омонов жаҳон чемпионати шоҳсупасида