Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида буюк шоир, саркарда, давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий анжуман бўлиб ўтди.

Унда “Очун” нашриёти томонидан бобуршунос олим Ботирали Йўлдошевнинг таҳрири остида янги чоп этилган “Бобурнома” асарининг тақдимоти ҳам ўтказилди.

Тадбирда шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти, унинг ижоди ҳақида батафсил сўз юритилди.  Бобур қисқа ва шиддатли умри давомида нафақат Aмир Темур издоши, саркарда, балки етук шоир ва ёзувчи, “Бобурнома” каби тарихий мемуар асар муаллифи сифатида дунёга танилгани эътироф этилди. Унинг ижодидан гўзал, дилбар, ҳам теран фалсафий маънога эга бўлган ғазаллар, рубоийлар, байтлар ўрин олган.  

Анжуманда Бобур асарларидаги эзгу ғоялар асосида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда Ватанга садоқат, миллий қадриятларимизга эҳтиром, юрт тараққиётига дахлдорлик, қатъий  фуқаролик позициясини шакллантириш ҳақида фикр юритилди.    

Адабий анжуманда “Бобурнома” асари, ушбу асарнинг бобуршунос олим Ботирали Йўлдошев таҳрири остида янги чоп этилган намунаси хусусида ҳам батафсил маълумот берилди. Мазкур асар жаҳонгир ва саркарда, шоҳ ва шоир бобомизнинг ижодида устувор ўрин эгаллаши билан бирга, тарих, давлатчилик, география, адабиёт, этнография, ўсимликлар дунёси, халқларнинг қўҳна маданияти ва анъаналарига оид қимматли маълумотларни ўзида мужассам этгани билан аҳамиятли.  

–“Бобурнома” дунёда ўхшаши йўқ ва жуда мураккаб асар, – деди Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, атоқли олим ва шоир Абдулла Аъзамов. – Бу асар ўтган йиллар давомида бир неча бор қайта-қайта нашр этилган. Мураккаб асар бўлгани сабабли ҳам ҳеч қачон бу асарни такомилига етказиб нашр этиб бўлмайди. Ботирали Йўлдошев – ҳиндшунос олим. Ҳинд диёрини жуда кўп кезган. Б.Йўлдошев “Бобурнома”нинг аввалги нашрларидаги Кобул ва Ҳиндистон қисмидаги хатоларни тузатишга муваффақ бўлган.  

–“Бобурнома” асари тарих, географик маълумотлар билан бирга, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг маънавий-руҳий маънода ниҳоятда ёлғизлигини кўрсатади, – деди Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон. – Ўз дардлари, изтироблари билан ёлғиз қолган одамнинг кечинмаларини ушбу асар орқали англаш мумкин. Европадаги архивларни ўргансангиз, Бобур ҳақида кўплаб драматурглар, ёзувчилар асар ёзганларига гувоҳ бўлиш мумкин. Жаҳонда бизнинг тарихимиз, аждодларимиз ҳақида жуда кўплаб асарлар бор. Уларни юртимизга олиб келиш муҳим.  

Жавоҳарлаъл Неру университети Тил, адабиёт ва маданиятшунослик мактаби Форс ва Марказий Осиё тадқиқотлари маркази раиси Аҳмад Ахлоқхоннинг айтишича, Бобур ижоди Ҳиндистонда ҳам  катта қизиқиш билан ўрганилади. Улуғ бобокалонимиз жорий этган айрим иқтисодий тизимлар ҳозир ҳам ушбу диёрда кенг қўлланилмоқда. Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳинд заминига келгач, бу ерда илк бор йирик марказлашган давлат барпо этилди. Ҳиндистонликлар учун қадрли манбалар бўлган “Ҳиндистон”, “Бобурнома” каби жаҳоний асарларни Абу Райҳон Беруний, Бобур каби сизларнинг ватандошларингиз яратган.  

Маърифий тадбирда Бобур ижоди, унинг серқирра фаолияти, “Бобурнома” асари хусусида батафсил сўз юритилди.  

Назокат Усмонова,

Нишонбой Абдувоитов (сурат),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бобур ижоди жаҳонда катта қизиқиш билан ўрганилмоқда