ҲИКОЯ

(ҳаётий ҳикоя) 

Тоғ бағридаги дарахтларга бурканган сўлим қишлоқ. Ёши саксондан ошсада, ҳали анча тетик, асли табиатан хушфеъл бобонинг бугун эрталабдан юзи бўғриққан, қовоғи солиқ. Ўғли бобонинг уйда ҳамма нарса бўлса, бозорда нима қиласан, деган гапини ерда қолдириб, ўз айтганидан қолмасдан, бирон заруратсиз бозор айланишга кетди.

Бобо дарахт тагидаги сўрида чордона қуриб ўтирганича ўйга толди. Қирққа яқинлаб қолган бўлсада қуйилмаган боласининг ўйсизлиги, бозор баҳона ҳар якшанба ўзига ўхшаган боқи-беғам ўртоқлари билан учрашиб, улфатчилик қилиши одатга айланганини хаёлидан ўтказиб ғижинди, ҳам ўғлининг вақт қадрини билмаётганидан афсусланди. Келгач у билан бир гаплашиб қўйишни кўнглига тугди.

Бобонинг хаёлини радиода берилаётган хабар тўзғитди. Унда, Хитойда тарқалган вирусдан одамлар вафот этганлиги ва вируснинг бошқа давлатларга ҳам тарқалиб бораётгани ҳақида гап бораётган эди. 

Бобо товба-товба, одамзотни ўзинг асра оллоҳим, деб қўйди.

Сўнг бобонинг хаёли узоқ ўтмишга, болалигига кетди. Ота-энаси бир-бир кўз олдидан ўтди. Адирликдаги ота мерос кенг ҳовли адоғидаги икки одам қулочи базўр етадиган тут, унинг тагида отаси, сўнг тутдан нари ловуллаб ёнган олов кўзига кўрингандай бўлди.

Бобо дастлаб тушунмамиш бўлиб, бошини сарак-сарак қилди, кейин нега тут тагида отам кўзимга кўрингандай бўлди, дея ўйланди. Ерга қараб, ўйганганча хотиралари қатини бир-бир титкилади. Нохас саккиз ё тўққиз ёшлигида ўзини ҳайрону-лол қолдирган ҳолат лоп этиб ёдига тушди.

Элга ўлат келиб ҳамма уй-уйида, биров-бировга қўшилмай, зарурат сабаб кўчага чиқар бўлса кийим-бошига ўраниб юрган кунлар. Бот-бот ота-энасининг гапларидан қай бир ҳамқишлоқларининг вафот этганлигини эшитиб қоларди. Тўй-марака, айниқса таъзиядан қолмайдиган отаси ҳам хеч қаерга чиқмай, совуқ хабар эшитганида ўтирган жойида қўлларини кўтариб дуо қилиб қўярди.

Энасининг ўзларини уйдан чиқармай ҳам гоҳ андизли, гоҳида алқор ўтли ёки кийик ўтли чой дамлаб, мақтаб-мажбурлаб ичкизиб юргани ёдига тушди, оғзида ўша чойлар таъмини туйгандай бўлди...

Ҳар куни уй ишлари билан андармон бўлиб, гоҳида ривоят, масал ё маътал айтиб ўтиргувчи отаси кунларнинг бирида энасининг эътирозига ҳам қарамай, “Мен ўлиги кўчада қолди, деган гапни кўтармайман. Кечга қайтаман, тут тагига сув, иситишга ўтин ҳам бир сидра кийимларимни тахт қилиб қўй, буёғи оллоҳга таваккал”, деб отига миниб, ошиғич жўнаб кетди. 

Энаси кўз ёшларини болларидан яширган бўлиб, рўмолининг учига артиб қолаверди. Шунда, нима бўлаётганини тушуниб-тушунмай мўлтираб қараганида, энаси: - Эсиз-эсиз аммажонинг ҳам ўғли ҳам касалликдан вафот этибди, отанг шунга кетди, болам, деганида жимиб қолди. Эри уришдан қайтмаган, ёлғиз боласи билан қўшни овулда яшайдиган қирқ ёшлардаги узун бўйли, истараси иссиқ аммаси, унинг ҳали уйланмаган ўғлини энди қайта кўролмаслигини, улардан жудо бўлганликларини ҳис қилиб, пиққиллаб йиғлаганида энаси бағрига босиб “на иложимиз бор болам, икковининг ҳам у дунёсини берсин,- деб унсиз йиғлагани эсида.

Аммасининг уйи унча узоқ бўлмасада, отаси кеч - энди-энди қоронғи туша бошлаган пайт қайтди. Қилар иши аввал отни чекка дарахтга боғлаш, эгар-жабдуғини, ўзининг сиртки уст бошларини ечиб, бир жойга уйиб ёқиб юбориш бўлди. Кейин омонат ўрнатилган ўчоқда сув иситиб, тут тагида ювиниб, онаси олдиндан тайёрлаб қўйган кийимларини кийиб олди. Отаси, отни айвонга боғлаш ўрнига, негадир одатига зид равишда ҳовли четидаги дарахтда боғлиқ ҳолда қолдирди. Кунлар ҳали бироз салқин бўлишига қарамай ўзи ҳам уйга кирмасдан, ташқари айвонда ётиб қолди.

Эртаси куни уйғониб, эшикдан мўралаганида отасининг ҳеч кимга ишонмайдиган, ўзи ардоқлаб қарайдиган улоқчи отини сўйиб, терисини шилаётганига кўзи тушди. Хайрон бўлиб, анграйиб қараганида, онаси “Болажоним жонларинг омон бўлсин, мол-мулк топилади. Отанг отини сўйиб, муҳтожларга тарқатишни ният қилибди”, деб тушунтирган бўлди.

Эсини таниганидан кейин онасидан сўраб, отаси отда бориб, синглиси ва жиянини бир ўзи отда ўнгариб қабристонга олиб борганини ва қабр ковлаб дафн этганини, ўлат юқмасин деб, эҳтиётини қилиб, кийим боши ва отнинг эгар-жабдуғини ёққанлигини, шунингдек одамлар ўлат сабаб тирикчилигидан маҳрум бўлиб, емоқ-ичмоқдан қийналаётгани сабаб - ўзи яхши кўрган отини ўзи сўйиб, элга тарқатганини билди. 

Ҳали-ҳануз кўпчилик отасини “Раҳматли улуғ одам эди, ўлат пайти, биров-бировдан хабар ололмайдиган қийин пайтда кўпга яхшилик қилган, улоқчи отини сўйиб, муҳтож оилалар остонасига қўйиб кетган экан, илоҳим жойлари жаннатдан бўлсин!”, деб дуо қилишини эслаб, Эрдон бобонинг кўнглига таскин иниб, юзи бироз ёришди.

Бобонинг хаёлини уйдан чиқиб, “бобожон”, дея ўзи томон югуриб келаётган набираси бўлди. 

Набирани қучоғига олиб, ёнига ўтқазгач усти қайириб қўйилган дастурхондан бир парча нон ва майиз олиб бериб, мулозамат қилган бўлди.

Кетма-кет савол бераётган набирага “жим, болам”, дея радиодан берилаётган давлат раҳбарининг халққа мурожаатини тинглай бошлади. Сўнг, касаллик тарқаб кетишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида, касал юқтирганларни даволаш учун шошилинч шифохоналар барпо этилаётганини эшитди ва овоз чиқариб: 

- Ўз элига ғамхўр давлатимиз борлигига шукр, Оллоҳим шундай юртда умргузаронликни насиб этганинг учун Ўзингга мингдан-минг шукр, - дея шукрона айтди. 

Сўнг, бобо чордона қуриб жойлашиб, руҳан Ўзига боғланган ҳолда, ота-онасига бағишлаб Қуръон тиловот қилди, ҳам элу-юртга тинчлик омонлик тилади, олов, сув, туҳмат-у, ўлат балосидан элни асрашни, ўғлига ҳам сабр, инсофу-тавфиқ ато этишни сўраб, узоқ муножаат қилди.

Бобо ва набира дуога қўлларини очиб, турган пайт кўчадан кириб келган ўғил ҳам сўри четига чўк тушиб, фотиҳага қўшилди. Сўнг шоша-пиша: – Ота эшитдингизми, вирус бизга ҳам келибди, энди нима бўлади, нима қиламиз? Одамлар бозорда нима бўлса сотиб олаяпти, мен ҳам... – дея, отасининг авзойига қараб жимиб қолди. 

Ўғлига бургутқараш назар солиб, сўнг бир дам сукутга чўмган бобо:
– Болам аввало ваҳимага берилманг, бу ҳам яратганнинг бир синови-кўпга келган – “тўй”дай гап, ҳеч ким оч қолмайди, ризқни Ўзи беради. Лекин кимнинг кимлиги ана шундай эл бошига иш тушганда билинади, – деди.

– Не бир ўлатларни кўрмади эл, бари ўтди-кетди. Бу вирус балоси ҳам ўтиб кетиши аниқ, сабр қилинг болам, сабр, – деди.

– Шукр қилинг, интизомга қатъий риоя қилинг, бесар юришларни йиғиштиринг! – деди. - Билингки, Оллоҳ ўзи меҳрибон, сақланганни сақлайман, деган! Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам аввал отни боғла, кейин оллоҳга таваккал қил, деганлар! Сиз-у биз ҳам аввало ўрнатилган тартиб-интизомга, тозаликка риоя қилайлик, қолгани яратганга ҳавола! - деб бобо панд-насиҳат қилган бўлди.

Жим туриб қолган бобо тағин хаёлга берилди, от сўйиб турган отаси яна кўз олдида гавдаланди, айрим боқувчисини йўқотган, кам таъминланган серфарзанд ҳамқишлоқлари бир-бир кўз ўнгидан ўта бошлади. 

Бобо бош кўтариб ўғлига қараб боқувдаги қўчқорнинг каттасини олиб чиқинг, деди. 

Ўғил қўрага, ота пичоғини олиб чиқиш учун уйга қараб юрди. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БОБО