Ўзбекистон маданий-маънавий мероси бойлиги, қадимий ва бетакрорлиги билан жаҳоннинг етакчи давлатлари қаторига киради. Бу бебаҳо бойликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, кенг миқёсда тарғиб қилиш барчамизнинг бурчимиздир.

Заминимиздан ғурурланиш учун ҳам, аввало, ўзимиз унинг бой санъати, тарихи, муқаддас обидалари, осори ақидаларини билсакгина уни кенг дунёга тарғиб эта оламиз. Тарихни, ўзликни билиш эса тарғибот орқали амалга ошади. 

Ана шундай тарғибот идораларидан бири – “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот маркази.

Марказ Ўзбекистон санъати ва маданиятини, урф-одатлар, миллий қадриятлар ва анъаналарни кенг тарғиб этиш, Ўзбекистон номоддий маданий меросини муҳофаза қилиш, сақлаш, амалий ва тасвирий санъатни, халқ оғзаки ижоди, этнография, санъатшунослик, ўзбек миллий мусиқа ва мақом санъатини ўрганиш, салоҳиятини ошириш, тарғиб ва таҳлил қилишни ўзининг асосий вазифаларидан деб билади.

Дарҳақиқат, бугун Ўзбекистон осмонўпар миноралари, асрлар ошиб келаётган ҳашаматли иморатлари, муқаддас қадамжолари, табаррук зиёратгоҳлари билан бутун дунёни лол қолдириб келмоқда.

photo5278693512239492334.jpg

2004 йили Эрон Ислом Республикасида ўтказилган халқаро илмий конференцияда Ўзбекистондан тўрт мутахассис маъруза билан иштирок этдик. Дастурга мувофиқ, Теҳрон, Шероз ва Кошон шаҳарларидаги тарихий жойларни бизларга кўрсатишди. Уларни кузатиб, Бухоро, Самарқанд, Хива, Қўқон, Шаҳрисабздаги тарихий обидаларимиз кўз ўнгимда бутун бўй-басти билан намоён бўлди-ю, шундай буюк юртнинг фарзанди эканлигимдан ғурурланиш туйғусини ҳис этдим. Айниқса, ўша маҳал Шоҳи Зинда ва Бибихоним ансамблидаги юксак санъат намунаси сифатида қурилган, неча асрлар бўлганига қарамай, бирор-бир ғишти қилт этмаган, ҳаттоки, ҳали-ҳануз оҳори тўкилмагандай ҳар хил бўёқли даҳмаларни эсладим.

Қанчадан-қанча сайёҳларнинг олис мамлакатлардан келиб, зиёратлари давомида лолу ҳайронлик ила тасанноли фикрлари ёдимга тушди, шу халқнинг бир вакили эканлигимдан мамнун бўлдим.

Эрон саёҳати моддий ва маънавий бойликларимиздан фақат фахрланишнигина эмас, уни дунёга кенг тарғиб этишни яна бир карра уқтирди, десам, хато бўлмайди.

photo5278693512239492335.jpg

Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан мамлакатимизнинг минтақаларидаги табаррук жойлар, муқаддас зиёратгоҳларни ободонлаштириш ишлари авж олган. Айниқса, Бухородаги етти пир зиёратгоҳларидаги ишларни айтмайсизми? Ҳал гал Бухорога бориб, зиёрат қиламан-у, бу ишларни амалга ошираётганларни шу азиз авлиёларнинг руҳи поклари қўллаб-қувватлашини Аллоҳдан тилаб қоламан. Табаррук зиёратгоҳларда қурилган муҳташам масжиду, мадрасалар пештоқларида юксак хаттотлик маҳорати ила ёзилган эзгу фикрларни ҳеч бир мамлакатда учратмайсиз.

Аждодларимиз иморатларда шундай ранглар ишлатишганки, улар на ўчади, на ўзгаради – асрлар оша бир хил турибди. Ҳозирги кунгача олимлар, бу ранго-ранг сиёҳлар нимадан тайёрланганлигини аниқлашолмасдан лол бўлиб қолмоқда. Қарангки, ўтмишда бўёқ яратиш борасида ҳам юксак ақл ва салоҳиятга эга бўлган халқ бўлган эканмиз.

Камина туғилиб ўсган Шофиркон замини Хожа – Ориф Моҳитобон бобомиз номлари билан машҳур. Муҳаммад Наршахийнинг “Бухоро тарихи” китобида келтириладики, Вардонзе қўрғони Бухоро шаҳридан ҳам қадимийроқ шаҳар, яъни пойтахт ҳисобланади.

Бу зот мангу қўним топган маконни бугун бориб кўринг. Меросга муносабатнинг ўзгарганидан қувонасиз. Қолган олти пир зиёратгоҳи ҳам обод қилинди. Қарангки, буюк инсонларга эътибор уларга қурилган даҳмалар ва улар олдида барпо этилган хонақоҳ, масжид ва мадрасаларни безаб, жило бериб турувчи ҳунармандлар, кошинчилар, наққошлар санъати, меҳнати маҳсули ила амалга оширилган. Бугун уларни асраш, тарғибот этиш орқали ҳам зиёрат туризми равнақ топмоғи керак.

photo5278693512239492337.jpg

2000 йили Кипрда ўтказилган халқаро анжуманда Ўзбекистондан икки мутахассис қатнашдик. Бизни Кипр Республикаси биринчи президенти қабри зиёратига олиб боришди. Тоғ-тошлар орасидан манзил топган қабрни зиёрат қилар эканмиз, кўз олдимизда Амир Темур ва унинг аёллари учун қурилган даҳмалар, маҳорат билан ишланган мақбараларнинг юксак хаттотлик санъати билан йўғрилган иморатлари, пештоқлари ва қабртошлардаги мазмун-моҳияти инсонни камолотга етакловчи дурдона фикрларни эслаб, юртимиз шарафига таҳсинлар айтдик.

“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот маркази бугун мамлакатимизнинг таҳсинларга сазовор томонларини тарғиб ва ташвиқ қилиш учун бир гуруҳ фаол, фидоий тарғиботчилар кучига таяниб, қатор эзгу ишларни амалга ошириб келмоқда. Бир-икки мисол келтирсам.

Ёшлигимиздан Неъматжон Қулабдуллаевнинг қўшиқларини эшитиб катта бўлганмиз. Бугунги ёшлар – бу санъатдан анча бехабар, десак хато бўлмайди. Марказ ташкил этган тадбирларнинг бирида у кишининг ўғиллари, ҳофиз Ғайбулла Қулабдуллаев оталари ижро этган қўшиқларни айтиб, ҳаёт йўллари ҳақида қизиқарли воқеаларни сўзлаб бериб, иштирокчиларга яхши кайфият улашди.

Таниқли созгар уста, “Оталар сўзи” кўрсатуви бошловчиси, филология фанлари номзоди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Тўхтамурод Зуфаровнинг ибратли ҳаёти ва ижодига бағишланган “Тафаккур бирла...” номли китоб тақдимоти орқали комил инсон тимсоли тарғиб этилди.

photo5278548531323448578.jpg

Таниқли шоир, тасаввуфшунос олим, Садриддин Салим Бухорий хотирасига бағишланган “Шариф шаҳар шоири” мавзусида Бухоро давлат университетида ўтказилган хотира кечаси барча иштирокчиларни Бухоро заминини яна бир қадар севишга ундади, десак хато бўлмайди. Ҳали-ҳануз Садриддин акачалик Бухорони таърифлаган, унинг тарихини қаламга олган ижодкор кам топилади. Шоир чин қалбдан юртини севган, у шеърларида шу заминнинг миноралари, Лаби ҳовузи, қолаверса, ниманики азиз деб билган бўлса, улар билан дардлашади, келаси авлод уни асраши, тарғибот қилиб, бутун дунёга кўз-кўз қилишини уқтиради.

Юртимиздан чиққан азиз авлиёлар, мутафаккирлар, ибратли ҳаёт йўллари билан бирга, ўзларидан бой маънавий мерос қолдириб кетган. Уларни ўрганиш ва мазмун-моҳияти, ғоясини кенг тарғиб этиш борасида ҳали қилиниши керак бўлган ишлар кўп. Бу борада ҳам қатор маърифий учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Бу эса заминимизда яшаб ўтган азиз авлиёлар комил банда янглиғ инсонлар бўлиши билан барча инсонлар зиммасига масъуллик юклайди.

photo5278693512239492336.jpg

Бу вазифалар ижроси юзасидан “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот маркази қатор хорижий ташкилот ва мутасадди идоралар билан ҳамкорлик меморандумлари имзолади. Мақсад – бой меросимизнинг турли жабҳаларини кенг тарғиб қилишга эришиш.

Демократик жамиятда нодавлат ва нотижорат ташкилотларнинг алоҳида ўрни ва мавқеи бўлади. Биз ҳам демократик жамият барпо этяпмиз. Халқимиз онг-тафаккурини ривожлантириш, маънавиятини юксалтириш, маърифатини ўстириш борасида “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот маркази олдида ҳам улкан вазифалар турибди. Бу вазифаларни эса у зиёлиларнинг кенг қатлами билан яқин ҳамкорликда амалга оширишга умид қилади.

Зиёда ҒАФФОРОВА,
“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот маркази директори ўринбосари,
филология фанлари бўйича фалсафа доктори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боқий мерос тарғиботга муҳтожми?