Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи мутахассислари ҳамкорликда “Евро – 4” ва “Евро – 5” синфидаги “SSDF” маркали янги турдаги яъни ярим синтетик дизель ёқилғисини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган қатор тадқиқотлар муваффақиятли якунланди.

“TS¬-16472899-044” халқаро стандарти талабларига мувофиқ янги турдаги маҳсулотни тайёрлаш учун “Uzbekistan GTL” заводида ишлаб чиқарилган “GTL” синтетик дизель ёқилғиси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг анъанавий дизель ёқилғиси билан аралаштирилди. Бунда, “SSDF” дизель ёқилғиси анъанавий ёқилғига синтетик компонентнинг 50 фоиздан кўп бўлмаган миқдорини қўшиш орқали ишлаб чиқарилади. Янги маҳсулотни ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш учун албатта мувофиқлик сертификати зарур. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи “ДТ Евро-Л-II-К4-SSDF” ҳамда “ДТ Евро-Л-II-К5-SSDF” маркали дизель ёқилғисини серияли ишлаб чиқариш бўйича ана шундай ҳужжатга ҳам эга бўлган. Хўш, янги турдаги мазкур маҳсулот анъанавий дизель ёқилғисидан қайси жиҳатларига кўра устун?  

Айтиш мумкинки, бу ёқилғи қатор афзалликларга эга. Аввало, янги маҳсулот яхшиланган цетан сони ва индекси кўрсаткичлари, шунингдек, полициклик ароматик углеводородлар миқдори билан ажралиб туради. Юқорида келтирилган хусусиятлари дизель ёқилғисининг эксплуатацион ва иқтисодий кўрсаткичларини яхшилайди. Ёқилғи таркибидаги полициклик ароматик углеводородлар миқдорининг камайиши натижасида чиқинди газлари таркибидаги зарарли моддаларнинг атроф-муҳит ва инсон саломатлигига салбий таъсири камаяди. Аҳамиятли жиҳати, мамлакатимизда ушбу турдаги нефть маҳсулотининг ишлаб чиқарилиши натижасида ички ва ташқи бозорга экологик тоза, юқори сифатли дизель ёқилғисини етказиб бериш, шунингдек, хорижий валютани тежаш ҳамда импортни қисқартириш имконияти юзага келмоқда.  

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида олиб борилаётган изланиш самарасида маҳсулот ассортименти бойиб бормоқда. Бугунга келиб йирик корхона истеъмолчиларга 16 турдаги дизель ёқилғиси-авиакеросин, автомобиль бензинлари, қолаверса, бошқа муҳим хом ашё маҳсулотини етказиб бермоқда.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида сўнгги йилларда юқори октанли бензин, шунингдек, экологик тоза “ЭКО” русумли дизель ёнилғиси ҳамда ҳаво лайнерлари учун замонавий авиация ёнилғиси ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга эришилганлиги соҳада талаб ва эҳтиёжни қоплашга хизмат қилмоқда.  

Ўтган йил бошида “Евро-4” русумли экологик тоифадаги дизель ёнилғиси ишлаб чиқаришининг йўлга қўйилганлиги ҳам навбатдаги ютуқлардан. Умуман, чорак асрлик тарихига эга завод фаолияти давомида қарийб 50 миллион тоннага яқин хомашё қайта ишлангани, бунда ишлаб чиқариш иншооти қувватлари йил сайин ошириб борилаётгани нефт-газ тармоғида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасидан.  

Зариф Комилов,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БНҚИЗда янги маҳсулот ишлаб чиқилди