БМТнинг уч нафар тинчликпарвар аскари ҳалок бўлди
Марказий Африка Республикаси шимоли-ғарбидаги Уам-Пендезоне ҳудудида содир этилган портлаш оқибатида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг уч нафар тинчликпарвар аскари ҳаётдан кўз юмди.
"Анадолу" ахборот агентлиги хабар беришича, қуролланган номаълум шахслар Каита қишлоғи яқинида қўриқчилик қилаётган хизматчиларга ҳужум уюштирган.
Босқин туфайли БМТнинг чекланган тинчликпарвар кучлари таркибидаги уч нафар Бангладеш аскари нобуд бўлди. Воқеа юзасидан тергов олиб борилмоқда.