БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури бугунги кунгача 700 минг украиналикка ёрдам қўлини чўзди, деди дастур ижрочи директори Дэвид Бисли.
“Ҳозиргача Украинадаги 700 минг кишига кўмак бердик, келгуси ҳафта якунига қадар бу миқдорни бир миллионга, апрель ойи охирига бориб эса, тахминан, икки ярим миллионга етказиш режалаштирилган”, дейилади мулозимнинг ижтимоий тармоқ орқали тарқатган маълумотида.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон озиқ-овқат дастури Украинадаги зиддият туфайли уйларини ташлаб чиққанлар қўллаб-қувватланишини 28 февралда эълон қилганди.