БМТ муҳим чақириқ билан чиқди
БМТ озиқ-овқат, дори-дармон ва ёнилғи кескин танқислашганини таъкидлаб, Ғазога ёрдам етказилишини тезлаштириш зарурлигини эслатди. Бу ҳақда "Irna news" хабар берди.
Шунингдек, тузилма инсонпарварлик ёрдами кириши учун Ғазога барча ўтиш жойларини қайта очишга чақирди.
БМТ инсонпарварлик идораси (OCHA) матбуот котиби Женс Лаэрке "Аслида Ғазога кириш манзилларини қайта очиш, хавфсиз муҳит яратиш, миссияларни осонлаштириш ва чегарадан ташқаридаги ҳар қандай фавқулодда таъминотни тезроқ ҳудудга киритиш керак" деди.