Шу кунларда БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида Хотин-қизлар ҳолати бўйича комиссиянинг 65-сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессия гендер тенгликка эришиш ҳамда барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган. Ижтимоий ҳаётда қарорлар қабул қилишда хотин-қизларнинг самарали иштирок этишини таъминлаш, шунингдек, зўравонликка барҳам бериш масалалари ҳам кун тартибидан ўрин олган.

Сессияда аъзо давлатлар, БМТ тузилмалари ва Иқтисодий ва ижтимоий Кенгашда аккредитациядан ўтган дунёнинг турли мамлакатларидаги нодавлат ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.

Сессиянинг дастлабки иш кунларида хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Жорий йилда Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотига раислик қилмоқда. Сессияда Мулоқот номидан Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева видеомурожаат билан сўзга чиқди.

Таъкидланганидек, Марказий Осиё давлатлари инклюзивлик тамойилларига асосланиб, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Уларга нисбатан зўравонлик ва камситишга йўл қўймаслик, қарорлар қабул қилиш жараёнларида уларнинг иштирокини таъминлаш борасида катта муваффақиятларга эришилди.

Бундан ташқари, сўнгги 20 йилда Марказий Осиё минтақасида миллий парламентлардаги хотин-қизлар улуши икки мартаба кўпайди.

Танзила Норбоева хотин-қизларга моддий ва молиявий ёрдам кўрсатиш, уларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларига барҳам бериш бўйича самарали чоралар кўриш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш масалалари минтақа мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотининг диққат марказида эканини ҳам қайд этди.

Сессияда муҳокама қилинаётган масалалар хусусида Ўзбекистоннинг нуқтаи назари ва ютуқлари, жумладан, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий мақомини яхшилаш ҳамда давлат ва жамият ишларини бошқаришда иштирок этишини кенгайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

– Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган, – деди Танзила Норбоева. – Давлат ва жамият ишларини бошқаришда аёлларнинг роли тобора ошиб бормоқда. Гендер тенгликни таъминлаш бўйича махсус комиссия фаолияти йўлга қўйилди. Сенатда ҳам шу мақсадда фаолият юритувчи алоҳида қўмита мавжуд. Яқинда Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ҳам ташкил этилди. Кейинги тўрт йилда аёллар ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган 26 қонун ҳужжати қабул қилинди. 2030 йилгача бўлган даврда гендер тенгликни таъминлаш бўйича стратегия тасдиқланди. Хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш учун зарур шарт-шароит яратилмоқда. Натижада уларнинг жамиятдаги ўрни ва роли ошиб бормоқда. Масъул лавозимларда иш юритаётганларнинг 26 фоизини аёллар ташкил этади. Парламентдаги аёллар сони икки баробар ошди. Бу борада Ўзбекистон 190 мамлакат ичида 37-ўринни забт этган.

Аёллар тадбиркорлиги қўллаб-қувватланаётгани натижасида 2020 йилда уларнинг сони 172 мингга етди. Таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларида аёлларнинг ўрни юқори бўлаётир. Олий ўқув юртларида таълим олаётган ёшларнинг 46 фоизини қизлар ташкил этади. 2020 йил 950 нафар кам таъминланган оилалар қизларига грантлар ажратилди. 2021 йилда эса бу кўрсаткич 2000 га етказилади. Ҳар бир ҳудуддан боқувчисини йўқотган 150 нафар қизнинг ўқиш учун контракт пули давлат бюджетидан тўланади. Аёлларнинг соғлигини тиклаш ҳам эътибордаги масалалалардан. 2021 йилда 9 миллионга яқин хотин-қиз чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади. Ҳеч бир аёл эътибордан четда қолмаслиги, иш билан таъминланиши учун “Аёллар дафтари” жорий этилди. Шу туфайли қисқа муддатда 13,5 минг нафар аёлга моддий кўмак кўрсатилди. 1,2 минг аёлга имтиёзли кредит ажратилди. 41 минг аёл ишга жойлаштирилди. Аёлларнинг камситилиши, таҳқирланиши ҳолатларига қатъий курашилмоқда. Шу мақсадда реаблитация марказлари, шелтерлар ишлаб турибди. 400 дан ортиқ ННТлар айнан аёллар манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича иш олиб бормоқда.

Сессия доирасида доимий ваколатхоналар, ҳукуматлараро ташкилотлар ва БМТ бўлинмалари томонидан параллел тадбирлар ҳам ўтказилмоқда.

Хотин-қизлар ҳолати бўйича комиссиянинг 65-сессияси 2021 йил 26 мартгача давом этади.

Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ комиссияси сессиясида Танзила Норбоеванинг фикрлари эшитилди