БМТ бош котиби Лавров ва Кулеба билан учрашди
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш душанба куни РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва унинг украиналик ҳамкасби Дмитрий Кулеба билан виртуаль шароитда учрашди, деб баёнот берди бош котибнинг расмий вакили Стефан Дюжаррик журналистлар учун уюштирган брифингда.
Унинг таъкидлашича, кейинроқ Гутерриш ОАВ қаршисида ўзининг баёнотини беради.
Бош котиб Сергей Лавров ва Дмитрий Кулеба билан бўлиб ўтган учрашувда Украина атрофида юзага келган хавфли вазиятдан жиддий ташвиш билдирди, дейди Стефан Дюжаррик.
"У ушбу кескинликни юмшатиш йўлида олиб борилаётган дипломатик саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаб, яна бир бор дипломатиядан бошқа муқобил вариант йўқлигини таъкидлади", деди Дюжаррик брифингда.
Унинг айтишича, Лавров билан суҳбат 20 дақиқага чўзилган.
У шунингдек, БМТ бош котиби ҳали ҳам Украинада уруш бўлмайди, деб ҳисоблаётганини маълум қилган.