АҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситаларини назорат қилиш бошқармаси томонидан “BMB HOLDING”нинг “BMB Opera Zafferano” корхонасига заъфарон маҳсулотини Қўшма штатларга экспорт қилиш имкониятини берадиган FDA рухсатномаси тақдим этилгани ҳақида хабар берган эдик. Эндиликда ушбу рухсатноманинг муддати узайтирилди.

Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги заъфарон плантациясида маҳсулотни экиш, етиштириш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш, териб олиш, қайта ишлаш ва сақлаш, қадоқлаш жараёнлари тўлиқ ўрганиб чиқилгандан сўнг “BMB Shifo” корхонаси мазкур ҳужжатга муносиб деб топилди.

Маълумот ўрнида: FDA (Food and  Drug Adminstration) – АҚШнинг озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий, косметика, биологик маҳсулотларнинг хавфсизлиги ва самарадорлигини назорат қилувчи давлат агентлиги бўлиб, ушбу ташкилот маҳсулотларнинг инсон соғлиғига зарар етказмаслигини ва белгиланган стандартларга мослигини таъминлайди.  

FDA рухсатномаси – ўзбек заъфарон маҳсулоти АҚШ бозорида қонуний равишда савдога чиқарилиши учун зарур бўлган асосий ҳужжат ҳисобланади.

А.Қаюмов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“BMB ZA'FARON” маҳсулоти рухсатномаси муддати узайтирилди