Блинкен: Африка дунё келажагини белгилайди
Дунёнинг келажаги кўп жиҳатдан Африканинг истиқболига боғлиқ бўлади, шунинг учун АҚШ қитъа мамлакатлари билан муносабатга алоҳида эътибор беради. Қўшма Штатлар Давлат котиби Энтони Блинкен Франциянинг “RFI” халқаро радиоси мухбирига шу ҳақда гапирди:
- Мен Жанубий Африкага шунчаки борганим йўқ, ким биландир рақобат ҳам қилмоқчи эмасман. Бу Американинг Африкага оддий сафари эмас. Дунёнинг истиқболи Африкада белгиланади. 2025 йил бу қитъа аҳолисининг 50 фоизи 25 ёшдан кичик бўлади. 2050 йилга келиб эса сайёрамизнинг ҳар тўртинчи фуқароси африкалик бўлади.
АҚШ Африка давлатлари билан янада мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйишга ва муаммоларни, жумладан, иқлим ўзгариши ва короновирус пандемияси оқибатига қарши фаол курашиш учун биргаликда ишлашга интилмоқда, деди Давлат котиби.
Блинкеннинг Жанубий Африкага ташрифи якшанба куни бошланди. Блинкен учта давлатга бормоқчи. Жанубий Африкадан кейин у Конго Республикаси ва Руандага йўл олади. Сафар 11 августда ниҳоясига етади.