Блиц бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди
Халқаро шахмат академиясида 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида шахматнинг блиц йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати ниҳоясига етди.
Моҳина Каримова (Наманган), Малика Жумаева (Сирдарё), Афруза Ҳамдамова (Самарқанд), Барчиной Шокиржонова (Навоий), Умида Омонова, Азиза Турсунова (Сурхондарё), Орият Обиджонов (Тошкент), Абдуқодир Баҳодиров (Андижон), Ҳумоюн Бекмуродов (Тошкент), Давлатбек Маҳмуджонов (Қашқадарё), Муҳриддин Мадаминов (Тошкент), Самандар Шермуҳаммадов (Тошкент вилояти) ўз гуруҳларида ғолиб бўлди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
[gallery-1782]
ЎзА фотомухбири
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА