Сирдарё Марказий Осиёдаги энг узун, Амударёдан кейин энг серсув дарёдир. Унинг узунлиги Норин дарёси билан ҳисоблаганда 3 минг 20 километрни ташкил қилади.

Бугун дарё Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон давлатларидан оқиб ўтиб, Оролнинг шимолий қисми – Кичик оролга қуйилади. Минтақамиз учун дарё қанчалар муҳим эканлигини сўз билан ифодалаш қийин.

Токтағгул, Қайроқум, Чордара каби йирик сув омборлари, Айдар-Арнасой кўллар тизими Сирдарё ҳавзасида шаклланиб, дарё ўзанида бир қанча катта-кичик гидро электр станциялар қурилган. Бир сўз билан айтганда, Сирдарё минтақа учун ҳаёт манбаи. Сўнгги 50 йилда Марказий Осиёда иқлим ўзгариши, аҳолининг ўсиб бориши, янги ерларнинг ўзлаштирилиши дарё сувининг камайишига олиб келди. Айниқса, глобал иқлимнинг ўзгариши, минтақамиздаги Тянь-Шан ва Помир тоғларидаги абадий музликларнинг қисқаришига сабаб бўлиб, дарё ҳавзасида экологик муаммоларни келтириб чиқарди ва бу ҳали-ҳануз давом этмоқда.

1993 йилда Ўзбекистон ташаббуси билан ташкил этилган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Орол денгизи ҳавзасида сув ресурсларини биргаликда бошқариш, фойдаланиш ва муҳофаза қилишда муҳим қадам бўлди. Бугун бу йўналишда бир қатор келишувлар ва амалий натижаларга эришилмоқда.

Жорий йилнинг 18-29 май кунлари Оролни қутқариш Халқаро Жамғармаси Ижроия қўмитаси томонидан Марказий Осиё давлатлари ва халқаро ҳамкорлар кўмагида Сирдарё ҳавзаси бўйлаб уюштирилган экспедиция минтақавий даражада ҳамкорликни янада ривожлантириш, мавжуд сув ва экологик муаммоларга биргаликда ечим топишга қаратилган амалий ишларнинг натижаси сифатида қаралмоқда.

Экспедицияда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Туркманистон республикаларидан ёш олимлар, экологлар, ирригаторлар ҳамда журналистлар иштирок этди.

Илҳом Жўраев, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Ижроия Қўмитасида Ўзбекистон Республикасининг вакили:

– Халқаро экспедициядан мақсад иқлим ўзгариши шароитида Сирдарё ҳавзасидаги сув ресурсларидан фойдаланиш ва экологик вазиятни ўрганиш, мавжуд муаммолар ҳақида келишилган таклифлар тайёрлашга кўмаклашишдан иборатдир. – Экспедициямизга ёш олимлар, экологлар, ирригаторлар жалб этилганнинг боиси ҳам шунда. Авваллари ҳам бу йўналишда турли экспедициялар уюштирилган. Лекин бу галгиси алоҳида аҳамиятга эга деб ўйлайман.

18 май Ўзбекистондан учган самолёт Бишкек вақти билан соат 17:30 дақиқа ўтганда Манас аэропортига қўнди. Самолётдан тушибоқ мусаффо тоғ ҳавосини ҳис қилдик. Чор-атроф яшилликка бурканган. Бишкек Марказий Тянь Шан тоғлари этагидаги Чуй водийсида жойлашган бўлиб, шаҳарга 1878 йилда асос солинган. Қирғизистон Республикаси таркибида Иссиқкўл, Норин, Ўш, Жалолобод, Чуй, Талас ҳамда Боткент вилоятлари мавжуд.

19 май. Эрта тонгдан экспедиция билан дастлабки манзилимиз Жалолобод вилоятининг Токтағгул туманига йўл олдик. Норин дарёси шу ерда шаклланади. Бу ҳудудлар Чуй вилоятига қарашли. Олой тизмаси (маҳаллий аҳоли уни Олотови дейишади) этакларига баҳор жуда кеч келар экан.

– Куз фасли ниҳояламай туриб, тоғга қор тушади, – дейди қирғиз ҳамроҳларимиздан бири Бақит Асанбоев. – Қирғизистон тоғли ҳудуд, яйлов кўп, шу боис республика аҳолиси чорвачиликка ихтисослашган.

Сирдарё мана шу жилғалардан тўйинади. Унинг манбаи тоғлардаги музликлардир.

Бишкек-Ўш автомагистраль йўли бўйлаб борар эканмиз, машинамиз Қораболта, Тошариқ тоғли қишлоқларидан ўтиб, Олабел довонига кўтарилди. Ушбу довон йўли 1953-61 йилларда қурилган. Бу йўл жануб билан шимолни боғлаб туради. Давонинг энг баланд нуқтаси денгиз сатҳидан 3500 метрга тенг бўлиб, уни маҳаллий қирғизлар «Тоо Ашуу», яъни тоғ ошиш деб аташаркан. Бу минтақадаги энг баланд довон бўлиб, Андижон-Ўш-Эргаштом-Қашғар халқаро магистраль автомобиль йўли билан боғланади.

Биз довон ошиб, Жалолобод вилоятининг Токтағгул туманига етиб келдик. Токтағгул Талас, Чуй ҳамда Норин вилоятлари билан чегарадош. Бу ерда ҳали қорлар эримаган. Қирғизистонлик ҳамроҳларимиздан Норин дарёси қаерда оқаётгани билан қизиқдик. Қирғизистонлик ирригатор Телек Исомуротов «Норин дарёси шу довон ортидаги абадий музликлардан шаклланади, – деди. – Катта Норин ва кичик Норин қўшилгач, Норин номини оладиУнга яна Узун Аҳмад, Қорасув, Она Арча, Отбош, Олабука каби катта кичик дарёлар қўшилади.

ЯНА ДОВОН ОШАМИЗ

Узоқлардан катта сув кўринди. Бу Токтағгул сув омбори эди. Чотқол ва Фарғона тоғ тизмалари орасида ястанган кўм-кўк сув ўнлаб км. масофага чўзилиб кетган.

Оқилой Мамбетова Қирғизистон Фанлар академияси қошидаги Сув муаммолари институти докторанти:

– Ушбу сув омбори ўтган асрнинг 1962-75 йилларида бунёд қилинган. Умумий сув ҳажми 19,5 км.3, узунлиги 65 км., эни 12 км., чуқурлиги 215 метрга тенг. Гидро иншоот 900 минг гектар майдонни суғориш учун мўлжалланган. Ҳозирги кунда сув ҳажми 7 км.3ни ташкил этади. Сув омбор машҳур қирғиз халқ оқини Токтағул Сотилганов номига берилган.

Биз тўхтаган жой дам олиш санаторийси экан. Бино атрофи гулзор, сунъий сув ҳовузлари қурилган. Сув бўйларига экилган кўчатлар мевага кирибди. Хуллас, бу ерда дам олиш учун қулай шароит яратилибди.

20 май. Эндиги манзилимиз Токтағгул гидроэлектр станцияси. Яна довон ошамиз. Бу ўлкада одамдан кўра довон кўп экан. Жалолобод вилоятининг Қоракўл шаҳрига етиб келдик. Қоракўл энергетиклар шаҳри бўлиб, 1961 йилда ГЭС қурилиш билан бир даврда бунёд этилган. Шаҳарда деярли ҳеч нарса ўзгармаган. Шўродан қолган эски бинолар, йўл бўйидаги бекатлар, ҳаттоки бетон ётқизиқлари ҳам собиқ шўролар даврини эсга солади. Тўғонга рухсат олиш учун бироз кутишга тўғри келди.

Биз вақтдан унумли фойдаланиб, Токтағгул ГЭСига бағишлаб ташкил этилган музей билан танишдик. Бу ерда электр станция қурилиши билан боғлиқ тарихий солномалар ўрин олган.

Норин дарёсида режа бўйича 6 та йирик ГЭСдан иборат каскадни қурилиши режалаштирилган. Ҳозирги вақтда Учқўрғон, Қурибсой, Токтағгул, Отбоши, Тошкўмир ва Шамолдисой ГЭСлари қурилган.

Луқмон Самиев, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислик институти докторанти:

– Халқаро экспедиция сув, озиқ-овқат ҳамда энергетика йўналишларини қамраб олган. Бу жаҳон тажрибасида Нексус деб аталади. Биз ушбу йўналишда Сирдарё ҳавзасидаги сув ресурсларини тадқиқ этдик. Муаммолар, ечимини кутаётган масалалар бор. Буни ўзаро ҳамкорликда ҳал қилиш мумкин.

Узоқ кутишлардан сўнг ниҳоят гидроэлектр станцияга киришимизга рухсат берилди. Станцияга туннель орқали кириб борилар экан. Бу жуда мураккаб гидро иншоот, – дейди суҳбатдошларимиздан бири.

Оқилой Мамбетова, Қирғизистон Фанлар академияси қошидаги Сув муаммолари институти докторанти:

– Гидро иншоот мураккаб топографик ва сейсмик шароитларда барпо қилинганининг гувоҳ бўлишингиз мумкин. Тўғонинг баландлиги 216 м. Электр станция Токтағгул сув омборидан чиқариладиган сув оқимида ишлайди. Унинг умумий қуввати 1,2 млн. 124 кВт. ГЭС бир йилда ўртача 5 млрд. киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

Норин дарёси ёқалаб пастга томони тушиб борар эканмиз, дарёнинг гоҳ пастга қараб шиддат билан қуйилиши, гоҳ кенг ўзанда осуда тинч оқишни кузатамиз. Дарёга қурилган гидро электр станциялар кўзимиз тушди. Бу бошқаларидан кўра анча кичик эди.

Дарё бизни тобора пастга томон етаклайди. Ўзан қаерга бурилса, биз ҳам дарёга эргашамиз. Биз кўрган Норин анча катта ўзанда оқарди. Ортимизда эса Олой тизма тоғларининг оппоқ чўққилар элас-элас кўзга ташланади.

НИҲОЯТ...

Қирғизистон бўйлаб сафаримиз ниҳоясига етди.

21 май экспедиция Наманган вилоятининг Учқўрғон туманига етиб келди. Норин дарёси қўшни республикадан шу ҳудудда Ўзбекистонга оқиб киради.

Экспедиция аъзолари билан биргаликда Норин дарёсига қурилган сув тақсимлаш иншоотлари, замонавий назорат бошқаруви билан яқиндан танишдик.

Ўзбекистонда қадим замонлардан бошлаб Норин дарёсидан суғорма деҳқончиликда фойдаланиб келинган. Учқўрғон туманида дарёдан катта Фарғона каналига сув олинади. Албатта ёш ирригаторлар каналнинг қазилиш тарихи билан қизиқди.

Қаҳрамон Бобожонов, Сув хўжалиги вазирлиги «Сув лойиҳа» ДУК бош муҳандиси:

– Канал 1939 йили ҳашар йўли билан қисқа муддатда – бор-йўғи 45 кунда қазилган. Қурилишда 160 минг нафар одам иштирок этган. Катта Фарғона канали Фарғона водийсида қурилган энг йирик гидроиншоот ҳисобланади. Каналнинг узунлиги 350 км. бўлиб, сув сарфи 150 м-³ секундга тенг. Катта Фарғона канали орқали Ўзбекистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон давлатларидаги салкам 200 минг гектар экин майдонлари суғорилмоқда.

Учқўрғон туманинг Балиқчи қишлоғида Норин дарёси билан Қора дарё қўшилиб Сирдарё бўлади. Дарё ҳавзасининг майдони тахминан 462000 км-², унинг асосий сув ҳосил бўладиган қисми эса 219000 км-².

Бугун Ўзбекистонда сувдан самарали фойдаланиш мақсадида тежамкор технологиялар жорий этилмоқда. Қўшни республикалар олимлари, ирригаторлар Учқўрғон тумандаги пахта далаларида жорий қилинган томчилатиб суғориш технологияси билан танишар экан, сувни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишда бу энг самарали усул эканлигини таъкидлашди.

22 май куни экспедиция билан навбатдаги манзилимиз Тожикистон Республикаси сари бўлди. Биз бораётган Фарғона вилоятининг Бешариқ тумани Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти билан чегарадош. Ҳавонинг авзои бузуқ, шамол тинмайди. Чегара ҳудудига етишимиз билан ёмғир севалай бошлади. Тожикистонга ўтишимиз билан шамол кучайди. Ҳаммамиз тезроқ автобусга чиқиш учун шошилдик.

– Конибодом деганлари шамолга ҳам бой бўлади, – дейди тожик ошналаримиздан бири автобусга чиқар экан, ҳазиллашиб.

Бу енгилгина кулги уйғотди. Ойнадан ташқарини кузатиб бораётган кам гап ҳамроҳимиз Луқмон тожикистонлик Амириддинга қараб гап отди: «Сиз ҳали менга бу жойни Конибодом, дедингиз, шунча йўл юрдик, аммо бирор туп бодом учрамади. Бу Конибодомми ёки Қанибодомми? Луқмонинг бу гапига ҳаммамиз кулишдик.

Сирдарё бўйидаги Конибодом шаҳри қадимда Канд номи билан аталиб, VI-VIII асрларда гуллаб-яшнаган. Шаҳар ва унинг яқин атрофидаги экин майдонлари асосан Катта Фарғона канали орқали суғорилади. Конибодомдан Исфарасой оқиб ўтади. Биз Сирдарё ёқалаб Хўжанд шаҳри томон йўл олдик. Конибодомдан чиқишимиз билан биздан ўнг томонда катта сув кўринди, бу Қайроқум сув омбори эди. Уни маҳаллий аҳоли «Баҳри тожик» (тожик денгизи) деб аташади.

Сув омборининг узунлиги 55 км., эни 22 км.ни ташкил этади. Бугунги кунда Қайроққум сув омборининг сув ҳажми 3 млрд 443 млн.м-³ бўлиб, сув омборига сувнинг кириши 892 м-³/сек. сувнинг чиқиши эса 880 м-³ /сек.ни ташкил этмоқда. Сув омборидан Тошкент вилояти Бекобод тумани, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳамда қўшни Қозоғистон Республикасининг экин майдонларини суғоришда фойдаланилади.

ҚАДИМИЙ ШАҲАР БЎЙЛАБ...

24 май. Хўжанд шаҳридамиз. Сирдарё бўйидаги Хўжанд қадимий шаҳарлардан бир бўлиб, милоддан аввалги 1-минг йилликда вужудга келган. Шаҳар савдо ва ҳунармандчилик маркази сифатида Буюк ипак йўлининг чорраҳасида Ўрта Осиёни ҲиндистонЭронЯқин Шарқ, Хитой ва Ўрта денгиз ҳавзасидаги мамлакатлар билан боғлаб туришда муҳим аҳамиятга эга бўлган. Ҳозирги кунда эса Хўжанд — мамлакатнинг йирик иқтисодий маданият марказига айланган.

Хўжанд сув хўжалиги бошқармасида экспедиция иштирокида халқаро семинар бўлиб ўтди. Унда Тожикистон Республикасида Сирдарё сувидан фойдаланиш, суғориладиган экин майдонлари, Сирдарё ҳавзасидаги ирригацион тизимлари фаолияти ва гидро иншоотларнинг техник ҳолатлари ҳақида маълумот бериб ўтилди. Бугунги кунда Тожикистон Республикаси Сирдарё ҳавзасидан 5 та Ашт-Сирдарё, Самгар-Мирзаровот, Исфара, Истаравшон ҳамда Матча Сирдарё сув тақсимлаш иншоотлар орқали сув олади.

Сўғд вилоятида 20 минг гектардан зиёд экин майдонлари суғорилади. Семинарда Тожикистонда сув тежовчи технологияларнинг жорий этилиш билан қизиқдик. Сўғд вилоятида тежамкор технологиялар ҳали тўлиқ ишга тушмаганлигини айтишди.

25 май. Тожикистон Республикасидан яна Ўзбекистон давлатига ўтдик. Биз Сирдарёнинг ўрта оқимидаги Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридамиз. Бугун Бекобод вилоятнинг энг ривожланган ишлаб чиқариш саноат шаҳри ҳисобланади. Бу ерда республика аҳамиятига эга бўлган «Ўзбекистон металлургия комбинати» ҳамда «Бекбодцемент» заводлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Ҳамроҳларимиздан бири нима учун шаҳарни «Бекобод» деб аташган деб сўраб қолди.

– Бир замонлар Сирдарё анча пастликда оққан экан, – дейди Луқмон Самиев суҳбатдошларга юзланиб. – Маҳаллий аҳоли ҳар қанча уринса ҳам, дарё сувидан суғоришда фойдалана олмаган экан. Шунда шаҳарнинг беклари дарёдан сув чиқариб, атрофни боғ қилишган экан. Бекобод номи шундан қолган, дейишади.

– Демак, бундан чиқди, биз беклар шаҳрида эканмизда, – деди, қирғизистонлик дўстимиз Бакит Асанбоев.

Экспедиция Сирдарё бўйидаги «Фарҳод ГЭС» билан танишди. Гидроиншоот 1942 йилда бунёд этилган бўлиб, умумий қуввати126 мегаватт.га тенгУ Сирдарё вилояти, Бекобод шаҳар ва Ўзбекистон металлургия комбинати ҳамда «Бекободцементни электр энергияси билан таъминлайди. Бугунги кунда «Фарҳод ГЭС» энг замонавий автоматик бошқарувга эга бўлиб, тўлиқ модернизация қилиняпти

КEЙИНГИ МАНЗИЛ

Кейинги манзил Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилояти бўлди. Сирдарёнинг ўрта оқими. Дарё Чордара сув омборидан орқали Туркистон, Қизилўрда, Бойқонур ҳудудларидан оқиб ўтиб, Оролбўйида Кичик оролга қуйилади. Энди биз Сирдарё оқими бўйлаб Қозоғистон ирригация тизимини ўргандик.

Экспедиция шароитида автобусда бўлса ҳам, бироз мизғиб олиш керак.Чунки манзил йироқ, йўл эса олис.

Чордара Сирдарёнинг ўрта оқимидаги энг йирик сув омбори. Ушбу сув иншоот суғориш ва энергетика мақсадлари учун барпо этилган.

Сув омбори Қозоғистон Республикаси Жанубий Қозоғистон вилояти ва Ўзбекистон Республикасининг Жиззах вилояти ҳудудларида жойлашган.

Чордара 1965 йилда қуриб битказилган, узунлиги 80 км., эни 25 км.ни ташкил этади. Сув омборининг тўлиқ сиғими 5,7 млрд. м-³, фойдали сиғими 4,7 млрд. м-³га тенг. Чордара сув омборидан Сирдарёга 550 м-3/с сув ташланади. Ушбу сув иншоотидан Ўзбекистонинг Мирзачўл ҳамда Қозоғистонинг Қизилўрда, Туркистон вилоятларидаги экин майдонлари суғорилади.

26 май, Қизилўрда шаҳри. Қизилўрда Сирдарёнинг қуйи оқимида карвон йўли бўйида жойлашган қадимий шаҳарлардан бири саналади. Тарихий манбаларда ёзилишича, Қизилўрда Қўқон хонлиги тасарруфида бўлган. Бугун шаҳарда 245 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Ҳозиргача, шаҳардаги биноларни қурилиш учун қизил ғиштдан фойдаланиларкан. Вилоят қишлоқ хўжалиги асосан шоличиликка ихтисослашган. Вилоятда Сирдарё ўзанида 4 гидро узел мавжуд бўлиб, ушбу сув иншоотларидан қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш учун 19 катта-кичик каналлар ажралади.

Биз Қизилўрда гидроузели бўлдик. Ушбу сув тақсимлаш иншооти орқали вилоятнинг 60 минг гектар майдонига сув берилади. Қизилўрда гидроузелидан ажралган чап қирғоқ канали узунлиги 140 километр бўлиб, сув сарфи 60м-3/с.га тенг.

Маҳаллий аҳоли учун Сирдарё ҳаёт манбаи. Уни қадрлаб, "Қувондарё" деб аташар экан. Аҳоли билан гаплашсангиз, Сирдарё суви йилдан-йилга камайиб бораётганлигидан қайғуда.

Қизилўрда шаҳрида ирригация музейи ташкил этилган. Бу ерда Сирдарё билан боғлиқ кўплаб маълумотларни учратиш мумкин. Қизилўрда шаҳрида дарё сув сарфи 350 м-3/с.га тенг.

Ва ниҳоят, экспедициямизнинг охирги манзилига етиб келдик. Сирдарёнинг қуйи оқимидаги Оролбўйи шаҳри. Ўтган асрнинг 50-60 йилларда порт шаҳри сифатида эътироф этилган. Мўйноқдан ортилган балиқ ва балиқ маҳсулотлари кемалар орқали Оролбўйи (Аралский) шаҳрига келтирилган. Ўз навбатида Мўйноққа бу ердан эса ош тузи, қурилиш материаллари жўнатилган.

Оролбўйидан Кичик Оролгача масофа 250 км. ташкил қилади. Чўл ҳудуд бўлганлиги боис машиналаримизни алмаштиришга тўғри келди.

28 май. Ниҳоят экспедиция аъзолари билан қарийб 3,5 минг километр йўл босиб кўзлаган манзил Кичик оролга етиб етиб келдик. Бу Сирдарёнинг сўнгги манзили эди.

– Ўтган асрнинг 80 йилларида Қозоғистон республикаси томонидан Орол денгизи қуришининг олдини олиш, Сирдарё сувидан самарали фойдаланиш мақсадида Кўкорол сув тўғони қурилди, – дейди Қозоғистон Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Ижроия Қўмитаси масъули вакили Серик Бекманбеков. – Тўғон Катта Оролдан Кичик Оролни ажратиб туради. Бугунги кунда Кичик Оролнинг майдони 3300 км.-2 бўлиб, сув ҳажми 27 м-3/с.га тенг. Кўл сувнинг таркибида туз миқдори кам кузатилади, боиси тўғон Сирдарё яқинида барпо этилган. Бу сувнинг тез алмашувига ёрдам беради.

Бугунги кунда Қозоғистонда Шимолий Оролни сақлаб қолиш ҳамда Оролнинг сув қочган майдонларини яшил ҳудудга айлантириш мақсадида турли йўл хариталари ишлаб чиқилган. Бу йўналишда мамлакатга Жаҳон банки, Жанубий Корея томонидан молиявий кўмак берилмоқда.

Биз икки ҳафта давомида салкам 3,5 минг километр йўл юриб, Сирдарё ҳавзасидаги сув ресурслари, гидро иншоотлар, энергетика тизимларини ўргандик, тадқиқ этдик.Энг муҳими сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, минтақа учун об-ҳаёт саналган дарёни биргаликда муҳофаза қилишга умид боғладик. Чунки умид ҳеч қачон сўнмайди, балки у бизни янада жипслаштиради. Агар биз ҳамжиҳат бўлиб, дарёни муҳофаза қилсак, сувдан самарали фойдалансак, дарё яна тўлиб оқади, мусаффо бўлади. Қозоқ халқи тили билан айтганидек, «Қувондарё» яна бизни қувонтиради. Дарёларимизни асрайлик, улар тарих ва келажакка дахлдордир.

У.ҲАМРОҚУЛОВ

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бизни бирлаштирган дарё: Нориндан Кичик Оролгача борган экспедиция нималарга гувоҳ бўлди?