Янгиер шаҳар ҳокими Отабек Носиров томонидан чет давлатларда таҳсил олаётган ва меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган янгиерлик ёшлар билан онлайн мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Екатеринбург каби йирик шаҳарлари, шунингдек, Германия, Полша, Чехия, Венгрия, Франция каби бир қатор Европа давлатларида яшаб, ўқиб ва меҳнат қилаётган ёшлар фаол иштирок этди.

Мулоқот давомида ёшлар томонидан иш билан таъминлаш, ҳуқуқий ҳимоя, малака ошириш имкониятлари, хорижий дипломларни нострификация қилиш, таътил пайтида юртга қайтиб амалиёт ўташ, шунингдек Янгиердаги ёшлар марказлари фаолиятини янада самарали ташкил этишга доир таклиф ва ташаббуслар билдирилди.

Шаҳар ҳокими Отабек Носиров учрашувни очар экан, бу каби мулоқотлар орқали Ватан ташқарисида фаолият юритаётган ёшларнинг фикр ва эҳтиёжларини чуқурроқ ўрганиш, уларни юрт тараққиётига жалб этиш имконияти яратилаётганини таъкидлади.

– Бизга ёшлар керак. Уларнинг билим ва салоҳияти керак. Чунки Янгиер — бу сизнинг юртингиз, келажакдаги сизнинг иш жойингиз, оилангиз, ҳаётингиз билан боғлиқ маскан. Шу боис, биз хориждаги ҳар бир ёш ҳамшаҳаримиз билан алоқани йўлга қўйиш, уларнинг фикрини эшитиш ва аниқ ечимларни ишлаб чиқишни ўз олдимизга мақсад қилганмиз, – деди шаҳар ҳокими.

Мулоқот давомида ҳоким ва тегишли соҳа мутасаддилари томонидан ёшлар кўтарган барча масалаларга аниқ ва асосли жавоблар берилди. Айрим муаммоларни ҳал этиш бўйича манзилли чора-тадбирлар белгиланди. Хусусан, хорижда таҳсил олаётган ёшларни Янгиерда амалга оширилаётган "Яшил иқтисодиёт", рақамлаштириш ва тадбиркорликка оид лойиҳаларга жалб этиш, вилоятда малака ошириш ва стажировка дастурларини ташкил этиш, онлайн маслаҳат марказлари фаолиятини йўлга қўйиш каби ташаббуслар илгари сурилди.

– Бугунги дунё — рақобат майдони. Бу шароитда юртимиз ёшлари фақат томошабин эмас, балки яратувчи, ташаббускор ва қарор қабул қилувчи шахсларга айланмоқда. Бу жараёнда сиз — четда юрган, билим ва тажриба орттираётган ёшларимиз — алоҳида ўрин тутасиз. Биз сиз билан бирга бўлишга, қўллаб-қувватлашга тайёрмиз, – деди Отабек Носиров мулоқот якунида.

Бундай мулоқотлар ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, ватан билан руҳий ва маънавий боғлиқликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга, ёш авлоднинг халқаро миқёсда орттираётган билим ва кўникмаларини миллий тараққиёт манфаатлари билан уйғунлаштиришда муҳим платформа вазифасини ўтайди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Бизга сиз кераксиз!" – ҳоким ёш ватандошларга мурожаат қилди