“Қоракўл мактаби” дея танилган, жаҳонга юз тутган мактаб ҳақида, унинг асосчиси, фидойи ва заҳматкаш устоз Тўхтамурод Жумаев ҳақида эшитмаган, билмаган инсон кам бўлса керак. Т.Жумаев яратган ўзига хос мактабда таҳсил олган, унинг ҳаётий панду насиҳатларини эшитган минглаб шогирдлар қалбида устознинг қиёфаси, руҳияти мангу яшайди.

Оддий қишлоқ мактабида математика фани ўқитувчиси сифатида иш бошлаган Тўхтамурод Жумаев кўпгина қийинчиликларга, заҳматларга қарамай, ўз йўлига эга мактаб ярата олди. Ҳар йили халқаро фан олимпиадаларида мактаб ўқувчилари, албатта юксак натижалар билан юртга қайтади. Ушбу мактаб битирувчиларининг деярли 100 фоизи олийгоҳларга қабул қилинади. Ушбу натижалар ортида эса Тўхтамурод Жумаевнинг ўзига хос таълим-тарбия услуби, қаттиққўллиги ва талабчанлиги мужассам эди.

Устоз шахсига, унинг меҳнатларига давлатимиз раҳбари томонидан энг муносиб таъриф берилган эди: “Бугунги кунимизнинг ҳақиқий маърифатпарвари, давримизнинг Авлонийси, Беҳбудий домласи, Мунавварқориси...”

Дарҳақиқат, Тўхтамурод Жумаев яратган мактаб республика даражасидаги машҳур ва намуна қилиб кўрсатилган, андоза олиш учун тавсия этилган таълим даргоҳига айланди. Бу эса ўз-ўзидан бўлмаган. Шу мактаб ўқувчиси сифатида, устознинг таълим-тарбияда тутган усулларини кўрган, пандларини эшитган бир шогирд сифатида уларнинг фидойилигини, жонкуярлигини, ҳақгўй, ҳақталаб, ватанпарвар инсон эканлигини жуда яхши биламиз.

Куни кеча пойтахтимиздаги Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида Ўзбекистон халқ ўқитувчиси, “Элу юрт ҳурмати” ва “Буюк хизматлари учун” орденлари соҳиби Тўхтамурод Жумаев ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Замон Авлонийси” спектаклининг премьераси бўлиб ўтди.

Мазкур саҳна асари заҳматкаш устоз Тўхтамурод Жумаевнинг ҳаёт йўли, фаолияти ҳақида сўзлайди. Саҳна асарида жонкуяр устознинг шогирдлари тақдирида ўзгаришлар ясагани, Қоракўл халқаро математика мактабига асос солиш йўли, дуч келган қийинчиликлари ҳаётий тарзда акс эттирилган. Ушбу асар бизга замондош бўлган қаҳрамонлар ҳақида, айниқса, бугунги замон ўқитувчиси ҳақида биринчи асар бўлгани алоҳида эътироф этилди.

Премьерада марҳум Тўхтамурод Жумаевнинг турмуш ўртоғи, фарзандлари, яқинлари, мактаб жамоаси ва кўплаб шогирдлари иштирок этди. Бугун Қоракўл мактабини битирган кўплаб шогирдлар мамлакатимиз ҳаётининг турли жабҳаларида фаол иш олиб бормоқда. “Замон Авлонийси” спектакли ҳақида томошабин шогирдлар фикри билан қизиқдик:

— Адашмаётган бўлсам, миллий театрчилигимизда ўқитувчи образи бош қаҳрамон қилиб олинган илк саҳна асари шу бўлса керак, — дейди Божхона қўмитаси ахборот хизмати бош инспектори Ҳусан Тангриев. — Марҳум устозимиз Тўхтамурод Жумаев ота-онамнинг синф раҳбари бўлган, мени ҳам ўқитган. Ўша машҳур Қоракўл лицейидаги тўрт йиллик ўқиш давомида сон-саноқсиз суҳбатга киришганмиз. Бу инсон ҳаммани эшитарди. Шу боисдан мен учун адолат, фидойилик, нотиқлик, қаттиқўллик каби қанчадан-қанча фазилатларнинг ибрати ва ўрнаги эди, Жумаев! Унинг зўрлиги тан олинди, эътироф этилди — “Буюк хизматлари учун” ордени берилди. Бу инсонга энг зўр таърифни эса шубҳасиз Президентимиз айтдилар, Жумаевни “Замон Авлонийси!” дедилар ва бу Жумаев шахсияти учун энг олий мукофот аслида.

Спектаклда таълим тизимидаги муаммолар, бюрократик тўсиқлар очиб берилган. Бир спектаклда Жумаев домланинг бутун ҳаётини, таълим йўлидаги фидойилигини тўлиқ қамраб олиш қийин, албатта. Аммо ҳаракат қилинган. Шу ўринда айтишим керакки, бугун Президентимиз саъй-ҳаракати билан мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари мажбурий меҳнатдан озод қилинди. 

Аммо Тўхтамурод Жумаев ўша пайтда ҳам ўз жамоасини, ўқувчиларини қандай қилиб бўлмасин мажбурий меҳнатдан ҳимоя қила олган эди. Яъни, Қоракўл мактабининг бирорта ўқувчиси ёки ўқитувчиси пахта даласига чиқмаган, — дейди Ҳусан Тангриев.

Дарҳақиқат, Тўхтамурод Жумаев ҳақиқий таълим фидойиси, адолатпарвар инсон эди. Ҳақгўйлик борасида ҳеч кимни аямас эди. Ҳатто ўз вақтида имтиҳондан йиқилган неварасини ҳам ўзи раҳбарлик қилаётган мактаб-интернатга қабул қилмаган.

Спектаклдан ушбу саҳна ҳам жой олгани кўпчилик томошабинларни ҳайратлантирди. Устоз шахсига, унинг руҳига бўлган ҳурматини оширди. Мактаб-интернатда таҳсил олган жияни эса ўз билими, ҳаракати билан имтиҳондан ўтгани боис ушбу мактабда ўқиш имконига эга бўлган.

— Спектаклнинг бошидан охиригача лицейда яшаётгандек бўлдим, амаким Тўхтамурод Жумаев билан боғлиқ болалик хотираларим уйғонди, дейди устознинг жияни Мақсуда Жумаева. — Амакимнинг образини яратган актёрнинг маҳоратига ҳам қойил қолиш керак. Улар ҳақиқатда Жумаевнинг шахсини очиб бера олган, ҳатто уларнинг ҳар бир хатти-ҳаракатларини ҳам ўрганиб чиқипти. Саҳнада уларнинг қиёфасида Тўхтамурод Жумаевни кўра олдик. Асар давомида устоз билан боғлиқ барча хотиралар ёдга тушди. Оиламиз вакиллари, ҳаммамиз хурсанд бўлдик. Бу асарни саҳнага олиб чиққан барча актёр ва актрисаларнинг ўзлари ҳам шу асарда иштирок этганидан мамнун эди.

Спектакль иқтидорли режиссёр Достон Ҳақбердиев томонидан саҳналаштирилган. Қўчқор Норқобил асари асосида тайёрланган мазкур асарга мусиқани бастакор Ойдин Абдуллаева ёзган. Саҳналаштирувчи рассом Жалолиддин Раҳимов. Бош ролни Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг устоз санъаткори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳамид Тўхтаев ижро этди.

“Замон Авлонийси” спектаклининг намойиши Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида давом этмоқда.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бизга мактаб керак ёхуд замон Авлонийси!