Тарихда яшаб ўтган буюк ёзувчи, шоирларнинг қўлёзма асарлари бугун қаерда сақланишини биламизми? Техника-технология асрида биздан келажак авлодга қандай хотиралар қолади?

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи директори, филология фанлари доктори, профессор Жаббор Эшонқул билан қилган суҳбатимиз шу мавзуда бўлди.

—Ушбу музейнинг бошқа музейлардан фарқли жиҳати нимада?

— Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи Ўзбекистондаги энг қадимий музейлардан бири саналади. У ҳам музей, ҳам илмий муассаса.  Кучли навоийшунос, матншунос олимлар шу ерда фаолият юритган, қўлёзмалар тадқиқ қилишган.

Музей биноси 1934 йилда қурилган. Дастлаб, Алишер Навоий анжуманига тайёргарлик муносабати билан кўргазма сифатида ташкил этилган. Бу кўргазмага фольклоршунос олим Ҳоди Зарипов раҳбарлик қилган. Кейинчалик 1968 йилда музей тамомила янги ташкил этилган. Музейга таниқли олим Ҳамид Сулаймон директорлик қилган йиллари Ўзбекистонга энг кўп қўлёзмаларни АҚШ, Франция, Англия, Эрон ҳамда Туркия каби дунёнинг турли мамлакатларидан айнан шу олим  олиб келган. Ҳозирги кунда музейимизда 3 мингга яқин ноёб қўлёзма ва тошбосма асарлар сақланади. Бу нодир қўлёзма ва тошбосмалар асосан Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби алломаларимиз мероси билан боғлиқ.

— Ҳозирги пайтда Навоийнинг қайси нодир қўлёзмалари сақланяпти?

—   Навоийнинг Америкада сақланаётган 1500 йилдаги “Бадоеъ ул-бидоя” номли қўлёзмасини янгилик сифатида  шов-шув қилишди. Дунёнинг турли бурчакларида янгидан-янги қўлёзмаларнинг топилаётгани ва олиб кирилаётгани яхши, албатта. Бу қўлёзма ҳақида ўз даврида Ҳамид Сулаймон маълумотлар берган. Бироқ, шуни айтиш керак, ҳозирча бизга маълум маълумотларга кўра, Алишер Навоийнинг  “Бадоеъ ул-бидоя” асарининг энг мукаммал қўлёзмаси бизнинг музейимизда сақланади. Бу асарни Али Ибн Нур исмли хаттот Навоий ҳаётлик пайтида 1486 йилда Ҳиротда кўчирган. Бу ўз даврининг хаттотлик санъати юксак намунаси деб аташимиз мумкин.  Биздаги қўлёзма Америкадагидан қадимийроқ. Ҳуснихати ҳам жуда чиройли кўчирилган.

Қўлёзма Навоийнинг ҳаётлик чоғида бунинг устига Ҳиротда кўчирилганини инобатга оладиган бўлсак, демак бу қўлёзма билан Алишер Навоий яхши таниш бўлган. Қолаверса, Навоийнинг дунёдаги кўплаб қўлёзмалари билан яхши таниш бўлган Ҳамид Сулаймондек олим бу қўлёзмага катта баҳо берган ва бошқаларга нисбатан мукаммал, деб ҳисоблаган. 

Биз бу асарнинг факсимил нашрини Туркиялик адабиётшунослар билан ҳамкорликда амалга оширишни режа қилганмиз.

Музейдаги мавжуд қўлёзмаларнинг факсимил нусхасини хорижлик олимлар билан ҳамкорликда нашр этиш тажрибаси музей ходимларида бор. Илгарироқ Маҳмуд Замахшарийнинг “Муқаддимату-л-адаб” қўлёзмаси Японияда япон олимлари билан ҳамкорликда чоп этилган.  Дунёда луғатлар кўп. Бироқ, тўрт тилдаги луғатлар кам. “Муқаддимату-л-адаб” қадимги турк, араб, форс ва мўғул тилларида тузилган. Бу асар ҳам дунёдаги энг нодир қўлёзмалардан бири ҳисобланади.

– Музейда замонавий ижодкорларнинг қўлёзма асарлари ҳам борми?

 Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг ўтган аср бошига оид қўлёзмалари, Ҳамид Олимжон, Мақсуд Шайхзода, Миртемир каби шоирларимизнинг нодир қўлёзмалари музейнинг шоир ва ижодкорлар архивида  сақланади.

Ҳамид Олимжоннинг ўз даврида бахшилар билан айниқса, Фозил Йўлдош ўғли билан ижодий ҳамкорлиги бўлган.  Шоирнинг бахшига аталган “Фозил бахшига” деган шеъри бор. Бу тўпламлар “куйчига” номи билан машҳур. 

Ҳамид Олимжон Фозил Йўлдош ўғлининг “Алпомиш” достонини  Маҳмуд Зариповдан ёзиб олинган қўлёзма асосида илк марта нашрга тайёрлаган. Ҳамид Олимжон ёзув машинкасида кўчириб, устидан ишлаб, нашрга тайёрлаган нусхалари достоннинг нашри билан боғлиқ жараёнларни ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. 

Мақсуд Шайхзода “Жалолиддин Мангуберди” драмасининг бир нечта қўлёзмалари шоир меросини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Иқтидорли ёш олим Жавлон Жовлиев адибнинг музейдаги қўлёзмалари асосида илмий ишини ўтган йил муваффақиятли ҳимоя қилди. 

Кейинги йилларда Рауф Парфи, Бахтиёр Назаров, Азиз Қаюмов, Тоҳир Малик, Омон Матжонларнинг архивларини олдик.

— Қўлёзмалар нималарни исботлайди?

—  Дастхатга қараб одамнинг характерини, сўзга муносабатини билиш мумкин. Ёзувда одамнинг қандайлиги кўринади. Мисол учун, Ҳамид Олимжон  араб, лотин, крилл имлосида жуда ҳам чиройли ёзган.  Ёки Ҳоди Зариповнинг қўлёзмалари ҳақида гапирадиган бўлсам, у ҳам лотин, араб тилида жуда чиройли, мукаммал ёзган.

Қўлёзмалар хаттотлик ва китобат санъати нақадар кўкка кўтарилганлигидан далолат беради. Ота-боболаримиз китобга, ёзувга қандай муносабатда бўлганини билиб оламиз. Ўқувчини зериктирмаслик учун китобнинг оддий безаги, жилдидан тортиб, ҳар битта саҳифаларини безаган. Ҳар бир қўлёзмага қандай ҳарфда ёзилиш кераклиги танланган. Қўлёзмалар ўша давр руҳини ёритиб туради. Ҳарфларда тирик инсонни кўриб тургандек бўласиз гўё.

— Бугунги кунда музейда 2 мингдан ортиқ нодир қўлёзмалар бор экан. Хўш, келажак авлод учун қўлёзмалар қолади, деб айта оламизми?

—Худди шу савол ҳозирги кунда биз адабиётшуносларни ўйлантиряпти. Бугунги кунда ижодкорлар кундалик ёзмай қўйди. Ижодкорлар  қанчалик компьютердан фойдаланмасин илк қўлёзмаларини дафтарга муҳрлаб, кейин компьютерга кўчиришлари керак. 

— Қайси ижодкорлар ўз қўлёзма асарларини ҳаёт эканликларида музейга тақдим этишган?

– Академик Азиз Қаюмов ҳаётлик пайтида 3 марта қўлёзмаларини топширган. Академик Баҳтиёр Назаровни ўзидан ҳаётлик пайтида архивини сўраб олган эдик. Тоҳир Малик ҳам ҳаётлик пайтида топширган. 

 Музейимиз ҳар йили янгиланиб борилиши керак. Академик Наим Каримов, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов қўлёзмаларини олишни хоҳлардик. Чунки, бу нафақат республикамизда, балки Ўрта Осиёда ягона давлат адабиёт музейи. Бу музейда бутун адабиёт тарихи, бугунги адабий жараён ҳам ўз ифодасини топиши керак.

Мана шу архивларга таяниб, қайси ижодкорларнинг ҳаёти ва ижоди чуқурроқ ўрганилиши керак, деб ўйлайсиз?

– Музейдаги ҳар бир ижодкорга тегишли  архив ҳужжатлари синчиклаб ўрганилиши керак, деб ўйлайман. Мисол учун, Ҳамзани олайлик. Ҳамзанинг ижоди ўз даврида адабиётшунос олим Лазиз Қаюмов томонидан ўрганилган. Бироқ, ёндашув тамомила бошқа бўлган. Менинг назаримда, Ҳамзага ўхшаган ижодкорлар мероси бугунги кун нуқтаи назаридан, архив ҳужжатларига суянган ҳолда қайтадан ўрганилиши керак. Ҳамза катта шоир, давлат ва жамоат арбоби, ташкилотчи, буюк драматург бўлган. Баҳодир Йўлдошев унга жуда катта баҳо берган эди. Абсурд театр куртакларини айнан Ҳамзанинг драмаларида кўрамиз. Унинг шеърлари ўзгартирилган ҳолдагиларини ўқиганмиз. Лекин асл ҳолдаги қўлёзмалар тамомила бошқача бўлиши мумкин.

Музаяна Алавия, Миртемир, Асқад Мухтор каби ижодкорларимиз мероси ҳам ҳар томонлама ўрганилишни тақоза этади.

Адабиёт музейи архивида 60 мингдан ортиқ шоир ва ижодкорларимизга оид ҳужжат бирликлари сақланади. Бу ҳужжатлар шунчаки ҳужжат эмас. Ўлик қоғозлар ёхуд рақамлар эмас, балки шоир, ёзувчи, адабиётшунос олимларимиз ҳаётининг муҳим бир парчаси, адабиётимиз тарихи, миллий маънавиятимиз тарихининг бир бўлагидир.

Нигора Раҳмонова суҳбатлашди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Биздан келажак авлод учун қўлёзма асарлар қоладими?