Пойтахтимизда “Гидроэнергетика. Марказий Осиё ва Каспий” бешинчи халқаро анжумани ва кўргазмаси бошланди.

Мазкур йирик конгресс авваллари Қирғизистон, Грузия ҳамда Россияда ўтказилган. Мамлакатимизда илк бор ташкил этилган ушбу халқаро анжуман минтақада гидроэнергетика соҳаси ривожи ва тараққиёти, гидроэнергетика иншоотлари қурилиши, модернизацияси, муаммо ва истиқбол бўйича ўзаро тажриба, мулоқот майдонидир.

Тадбир давомида иштирокчиларни жорий йил ишга тушган Қодирия ГЭСда олиб борилган модернизация жараёни билан таништириш ҳам кўзда тутилган.

[gallery-1186]

- Бунинг ўзига хос сабаби бор, – дейди “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти бўлим бошлиғи Анвар Ўрозов. – Иншоот ёнида 1933 йили биринчилар қаторида ГЭС қандай қурилган бўлса, шу ҳолда сақлаб қолинган. Агрегат, ускуна, жиҳозлар жойида ўз ҳолича тургани меҳмонларга кўрсатилади. Музей ҳам ташкил этилган. Шу жойда янги ГЭС ишга туширилди. Иккаласини бир-бири билан таққослаш учун шу ер танланди.

Мазкур ГЭСнинг ўрнатилган умумий қуввати ҳозир 13,2 мегаватт. Қувват замонавий технология ҳисобидан оширилди. Натижада қўшимча 8 минг хонадонга электр энергияси кириб борди.

– Мазкур ГЭСга борадиган хорижлик меҳмонлар мавжуд қувват ва салоҳиятни қандай баҳолайди, сизнинг фикрингиз-ча?

– Бу энди мутахассисларнинг таққослаш имкониятига боғлиқ. Масалан, Польшада қарийб 100 йил олдин қурилиб, ишга туширилган худди шундай шаклдаги гидростанцияни кўрган эдим. Биз қўшни давлатлардан ортда қолиб кетганимиз йўқ. Баъзи масалаларда, ҳатто, олдинроқдамиз, деб айтиш мумкин бемалол.

– Тизимдаги модернизация қилинган ёки янги қурилаётган ГЭСларнинг ҳаммасида Хитой компаниялари иштирокини кузатиш мумкин. Бунинг сабаби нимада?

– Тўғри, Қодирия ГЭСида асосий гидротехника жиҳозлари Хитойнинг етакчи компаниясида ишлаб чиқилган, техник жиҳозлаш, техник қурилмаларни йиғиш, эҳтиёт қисмларни бутлаш хорижий ва маҳаллий малакали мутахассислар томонидан амалга оширилди. Ҳозир бир қатор вилоятларда йўлга қўйиш учун ишлаб чиқилган 2+3 лойиҳасида ҳам Хитойликлар асосий ҳамкор ҳисобланади.

Хитойлик тадбиркорлар энг яқин ҳамкоримиз эканлигида ҳеч қандай сир йўқ. Лойиҳалар очиқ тендер савдоси асосида амалга оширилади ва компаниялар, ишлаб чиқарувчилар орасидан мақбул таклиф берганлар танлаб олинади. Биз ХХРдан ташқари Россия ва Австрия билан ҳам қатор лойиҳаларни амалга оширмоқдамиз.

– Форумга Қирғизистондан келган вакиллар билан суҳбатлашганимизда улар ўзларида кичик ГЭС ва хусусий ГЭСлар мавжудлиги ҳақида айтишди. Аслида кичик ГЭС қуриш кўпроқ қайси давлатларда яхши ривожланган?

– Кичик ГЭС қуриш янгидан ривожланаётган йўналиш саналади. Қайси давлатда имконият бўлса, бу соҳа ўша жойда юксалмоқда. Бу борада Хитой биринчи ўринда туради. Россия, Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам яхши ривожланмоқда. Қирғиз Республикасида энергетика тизими гидроэлектростанциялар ҳисобига тўғри келиши, соҳа хусусийлашгани рост. Бу тариф сиёсатига ҳам боғлиқ. Агар электр токи эркин савдога чиқарилса, бу йўналишда хусусий корхона кўпайиб қолади. Биз энди-энди нархни эркинлаштиришга ўтяпмиз.

– Бу жараён бизда қандай кечиши мумкин? Битта қишлоққа кичик ГЭС қуриб қўйсак, ўзини қанчалик оқлайди?

– Гидроэнергия потенциалимиз катта-катта ГЭСлар қуриш имконини бермайди. Биз боридан фойдаланишга мажбурмиз. Қишлоқ хўжалиги, ирригация тизимида каналлар, тоғ ҳудудларидаги сой, дарёлардаги кичик сув ҳажмларидан ҳам фойдаланишимиз мумкин. Шу боис кичикларини қуряпмиз. Айтиш жоиз, гидроэлектр станцияларда бир муҳим жиҳат бор, бу - маҳсулот таннархи. Босим қанча юқори бўлса, агрегат ҳажми шунча кичик бўлади ва бу таннархга таъсир қилади. Босим паст бўлса, сарф кўпаяди, каттароқ ҳажмли ускуна ўрнатишга тўғри келади.

Оддий тилда тушунтирадиган бўлсак, лойиҳанинг қийматига қараб жой танлаймиз. Дейлик, босим бор жойга 100 киловаттлик генератор ўрнатилган, бу ерда олинган маҳсулот нархи босим паст жойдаги худди шу двигател ўрнатилганидан фарқ қилади. Сабаби, ускуна ҳажми ошгани, йириклашгани сайин, нарх ошиб боради. Кўпчилик бунга қизиқиш билдирмаётганининг сабаби, бизда сув босими пастлигида.

– Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларини мамлакат иқтисодиётига кенг жорий этиш мақсадида иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва кичик станциялар қуришда имтиёзлар берилиши айтилган эди...

– Иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтириш, кичик ГЭСлар, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш чоралари кўрилмоқда. Бунда қуввати 1 мегаваттгача бўлган электр станцияларида алоҳида тариф белгиланади. Кичик ГЭС учун янги тариф бошқа станцияларга нисбатан юқори бўлади. Ана шунда объектни қурган тадбиркор қисқа муддатда даромадга кириши мумкин бўлади.

– Бу тариф қандай белгиланади? Тоғдаги ГЭС маҳсулотни қимматроқ сотгани билан, электр битта линияга тушиб, аҳоли хонадонига келади. Бунда улар қандай ажратилади?

– Бугунги кунда аҳолига бир хил нархда сотиляпти ва шундай давом этади. Қайта тикланувчи энергия манбалари ривожланишини эътиборга олсак, чекка ҳудудларда кичик ГЭСлар имтиёздан фойдаланади. Тариф ўзгариши аҳолига сезилмайди, давлат томонидан ҳисоб-китоб қилинади.

Сайёра Шоева, Муҳаммад АМИН(сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бизда ҳам хусусий ГЭСлар ишга тушса, ажаб эмас