Биз коррупцияга қаршимиз!
Коррупция жамият ҳаёти учун таҳдид солувчи салбий омил эканини биламиз. Шу сабабли, давлатимиз томонидан коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишга жиддий чоралар кўрилмоқда.
Коррупция жамият ҳаёти учун таҳдид солувчи салбий омил эканини биламиз. Шу сабабли, давлатимиз томонидан коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишга жиддий чоралар кўрилмоқда.
Мамлакатимизда “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” тадбирларининг ташкил этилиши шундай ишлар давомидир.
Яқинда “Ўзэнергоинспекция” Сурхондарё ҳудудий бўлимида Сурхондарё вилоят Адлия бошқармаси “Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат” бўлими етакчи маслаҳатчиси Қоржов Чориев иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Қоржов Чориев ўз сўзи давомида йиғилиш қатнашчиларининг ҳуқуқий онгини оширилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли бандлари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтди.
- Ҳозирги замон миллий ва халқаро ҳуқуқида тобора кўп қўлланилаётган атамалардан бири бу коррупциядир,- деди у. - Коррупция албатта бугун пайдо бўлган иллат эмас, у қадимдан буён мавжуд бўлиб келмоқда. Бинобарин, мазкур ҳодисага қарши кураш масалалари биргина бизга тааллуқли эмас.
Халқаро ҳуқуқнинг айрим манбаларида коррупцияга берилган таърифга кўра,коррупция - пора олиш (ўзига оғдириш), давлат ёки хусусий соҳада муайян ваколатга эга бўлган шахс, мансабдор шахснинг ёки хусусий соҳада фаолият юритадиган шахс ёки мустақил агентнинг ўз мансаб вазифасидан ёки шунга ўхшаш муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятларини бузадиган, шунингдек, ўзи ёхуд ўзга шахслар манфаати учун ҳар қандай шаклдаги афзалликларга эга бўлиш мақсадида ифодаланган хатти-ҳаракатдир.
Қонунчилик таҳлилига қарайдиган бўлсак, коррупция билан боғлиқ ҳолатларга қарши курашиш фаолиятининг ҳуқуқий асослари кўпроқ Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Жиноят кодексида ўз ифодасини топганини кўрамиз.
Буни қуйидагиларда кўриш мумкин:
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг “Коррупция билан боғлиқ жиноятлар” ни назарда тутувчи моддалар:
1.Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш (167-модда);
2. Сохта тадбиркорлик (179-модда);
3. Сохта банкротлик (180-модда);
4. Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш (182-модда);
5. Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш (184-модда);
6. Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (205-модда);
7. Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш (206-модда);
8. Мансаб сохтакорлиги (209-модда);
9. Пора олиш (210-модда);
10. Пора бериш (211-модда);
11. Пора олиш-беришда воситачилик қилиш (212-модда);
12. Товламачилик йўли билан ҳақ - беришни талаб қилиш (214-модда)
13.Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш (243-модда);
14. Контрабанда (246-модда) ва бошқа моддалар мавжуд.
Мансабдор ёки мансабдор бўлмаган шахслар томонидан юқорида назарда тутилган хатти-ҳаракатлар содир этилиши оқибатида фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилади.
Суҳбатда юқорида зикр этилган моддалар бўйича батафсил маълумот берилди.
Тадбирда мавзу доирасида саволларга жавоб қайтарилди.
Отабек Ашуров,
“Ўзэнергоинспекция”
Сурхондарё ҳудудий бўлими бошлиғи