Биз эртага сайловга борамиз...
Эртага юртимиз тарихида яна бир янги саҳифа очилади. Ўзбекистон Республикаси Барчамиз бир бўлиб ватанимиз келажаги учун овоз берамиз.
Сайловнинг тарихий аҳамияти ҳам шундаки, биз ҳаммамиз бирлашиб, ҳамжиҳатлик билан ўз тақдиримиз, фарзандларимиз келажаги, оилаларимиз фаровонлиги энг асосийси юртимиз тинчлигига бефарқ эмаслигимизни тантанали равишда намойиш этамиз.
Боиси, шу юртда яшаётган ҳар бир ватандошимизнинг эркин ва озод юрт кишиси сифатида виждони амрига қулоқ солиб, янги ва хайрли ташаббуслар йўлидаги илғорлиги амалдаги қонунларимизнинг ҳаётимизда акс этиб бораётганига ишорадир.
Биз эртага сайловга борамиз...
Тафаккур қиляпсизми. Оила даврасида жам бўлишиб, яхши ният ва катта ишонч билан қабул қилган шу кичик қароримиз билан аввало ўз фуқаролик бурчимизни адо этяпмиз. Қолаверса, фарзандларимиз ва набираларимиз кўз ўнгида улар ҳаёти ва истиқболига бефарқ эмаслигимизни сўзсиз исботлаб уларга ўрнак ҳам бўламиз.
Муҳими ҳам шу.
Мақсадларимиз сари қўйган қадамимиз бугун биз кўрсатаётган ибратдан бошланади.
Гулчеҳра МИРЗАЕВА, Тошкент тиббиёт академияси матбуот котиби