Андижон вилояти Марҳамат туманидаги “Буюк маскан” маданият ва истироҳат боғида “Биз эркинлик учун овоз берамиз” шиори остида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси тарғиботига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Хаитов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман кенгашлари депутатлари, партия фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари, меҳнат фахрийлари, ёшлар иштирок этган тадбирда янгиланаётган конституциямизнинг мазмун-моҳияти, унинг жамият, юрт равнақи ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдаги ўрни, роли ҳақида сўз юритилди.  

Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Хаитов ва бошқалар томонидан Янги Ўзбекистонни барпо этишдек олий мақсад сари қўйилган қадамлар асосий Қонунимиз - Конституциямизни янгилаш зарурлигини тақозо этгани, ишлаб чиқилган янги таҳрирдаги Конституцияда Ўзбекистон ижтимоий давлат, деган ғоя асосий мезон қилиб олинганлиги, конституциямизни қайта ишлаб чиқишда бевосита халқнинг таклифлари, хоҳиш-истаклари эътиборга олинганлиги алоҳида таъкидланди.

[gallery-11310]

Тадбирда Қомусимизни такомиллаштириш бўйича ўтказилган умумхалқ муҳокамаларида 200 мингдан кўпроқ таклифлар келиб тушганлиги, мавжуд 128 та моддаларга яна 27 та янги моддалар қўшилиб, уларнинг сони 155 тага етказилганлиги, натижада Конституциянинг лойиҳаси деярли 65 фоизга янгиланганлиги қайд этилди.  

Янгиланаётган Конституцияга киритилган ўзгартиришлар, хусусан, ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, тадбиркорлик, мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича белгиланган модда ва нормалар ҳақида иштирокчиларга маълумотлар берилди.  

– Янгиланаётган Конституциямизнинг 67- моддасида “Давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлайди” деган жумла баён этилган,  дейди Актам Хаитов. – Шунингдек, “Тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли” деб белгилаб қўйилди. Умуман, ушбу ҳужжатда тадбиркорлар ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашга қаратилган қатор нормалар ўрин олганки, улар юртимиз тадбиркорлари ҳуқуқларининг кафолати бўлади.  

Тадбирда партия етакчиси юртдошларимизни жорий йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумида фаол қатнашишга, янгиланаётган Конституциямизни маъқуллаб овоз беришга чақирди.  

Тадбир давомида таниқли санъаткорлар томонидан ижро этилган шўх куй ва қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.  

Ф. Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Биз эркинлик учун овоз берамиз