Биткоин нархи 112 000 доллардан ошди
Дунё бўйлаб биткоин нархи 3 фоиз кўтарилиб, савдо маълумотига кўра, тарихда биринчи марта 112 000 доллардан ошди.
Энг йирик “Binance” криптовалюта биржасида биткоин кечанинг ўзида 2,9 фоиз қимматлашиб, 112 327 долларга етди.
20 дан ортиқ йирик биржа учун ўртача нархни ҳисоблайдиган “CoinMarketCap” портали ҳисоботига кўра, нарх 2,99 фоиз ўсиб, ўртача 112 433,42 долларга чиққан.