Битирувчилар юксак мақсадлари сари йўл олди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қашқадарё вилояти умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари “Илмни қадрланг, илмга интилинг!” шиори остида ташкил этилди.
Ўқув йили якунига бағишлаб ўтказилган тадбирларда битирувчилар, уларнинг ота-оналари, маҳаллалар фаоллари, тиббиёт ходимлари, жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва жамоат тартибини сақловчи Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари иштирок этди.
[gallery-12053]
Вилоятда жорий ўқув йилида 1216 та умумтаълим мактабининг 651 минг 418 нафар, ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги 14 та таълим муассасанинг жами 5287 нафар ўқувчиси таълимни тамомламоқда. Улар бугун ўзгача ҳаяжон билан мактаб билан хайрлашиб кейинги манзил – юксак мақсадлари сари йўл олмоқда.
Намунали хулқи ва аъло баҳолари билан энг юқори рейтинг кўрсатгичларига эришган 15 минг нафардан ортиқ ўқувчи мактаблар даражасида, 3 минг 500 нафар ўқувчи туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари даражасида ва мингдан ортиқ ўқувчи вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси даражасида тақдирланди.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ(сурат),ЎзА